Сиёсий сабабларга кўра яна Россияда АПЛ ўйинлари трансляция қилинмайди

Сиёсий сабабларга кўра яна Россияда АПЛ ўйинлари трансляция қилинмайди

“Матч ТВ” телеканалининг бош продюсери Александр Ташин Россия Премьер-лигаси ўйинларини трансляция қилмаслиги ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.

"Буюк Британиянинг санкция қонунчилиги туфайли "Матч ТВ" Англиянинг 2022/2023 йилги мавсумини кўрсатмайди, бироқ шартнома бекор қилинмаган. Вазият барқарорлашганда режаларимизни бир йилдан сўнг амалга оширишга умид қиламиз. Бу турнирларни кўрсатишимизга тўсқинлик қиладиган сиёсий асос йўқ.

Айни дамда биз шоуга тайёргарлик кўряпмиз ва ФИФАдаги ҳамкасбларимиз билан яқин алоқадамиз, кейин нима бўлишини кўрамиз. Ҳар куни нимадир ўзгариши мумкин. Биз воқеаларнинг ҳар қандай ривожланишига тайёрмиз”, - деди у.

Премьер-лигадан ташқари, Франсия 1-лигаси, Португалия, Шотландия чемпионатлари, Испания ва Англия кубоги ва бошқа турнирлар Россияда трансляция қилинмайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!