28 июль куни Сирдарёда «Ласетти» иштирокида ёнғин содир бўлди. Ҳодисага оид вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати томонидан батафсил маълумот берилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, 2020 йил 28 июль куни соат 18:50 ларда фуқаро 1986 йилда туғилган Гулистон шаҳар Н.Жалилов кўчаси 26-уйда яшовчи М.А. ўз бошқарувидаги “LASETTI” русумли 40 P 782 UA давлат рақам белгили автомашинани Сирдарё тумани ҳудудидан ўтган М-34 йўлининг 103 км.да Гулистон-Тошкент йўналиши бўйича бошқариб келиб, йўлнинг қайрилиб олиш мумкин бўлган қисмида қайрилиб олаётган вақтида қарама-қарши йўналишига ўтган вақтида Тошкент-Гулистон йўналишида ҳаракатланиб келаётган фуқаро 1969 йил туғилган Н.Э. бошқарувидаги “ISUZU” русумли 01 379 REA давлат белгили автомашина орқа қисмидан урилиши натижасида бошқарувни йўқотиб йўл ўртасидаги бетон бардюрга урилиб ЙТХ содир этган. “LASETTI” русумли автомашинада электр кабелларининг қисқа туташуви натижасида ёнғин келиб чиқиб автомашина ёниб кетган.
“LASETTI” русумли автомашинада бўлган ҳайдовчи ва йўловчилар яъни, ҳайдовчининг турмуш ўртоғи 1984 йил туғилган Н.А. ва икки нафар фарзандлари 2013 йилда туғилган қизи И.М. ва 2016 йилда туғилган ўғли М.А.лар зудлик билан эвакуация қилинган.
ЙТҲ ва ёнғин натижасида жароҳат олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Сирдарё тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.