Сирдарёда аянчли фожиа: 6 нафар фуқаро тириклай ёниб кетди

Сирдарёда аянчли фожиа: 6 нафар фуқаро тириклай ёниб кетди

Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида содир бўлган ёнғинда бир оиланинг олти нафар аъзоси қурбон бўлди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, 17 февраль куни соат 02:40да тумандаги Сардоба шаҳарчаси Робот кўчасидаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлган. Ёнғин натижасида уйнинг кириш йўлаги ва ётоқхонасининг 40 кв.м майдондаги уй жихозлари ёнган.

Ёнғин соат 03:00да ўраб олиниб, соат 03:45да ўчирилган. Бунинг оқибатида ушбу уйдаги 6 нафар фуқаролар ҳалок бўлишган.

Вафот этган фуқаролар: Б.З. 1972 й.т. (уй эгаси), Н.Х., 1976 й.т. (турмуш ўртоғи), О.Ш., 1996 й.т. (қизи), О.Д., 2006 й.т. (қизи),О.А., 2010 й.т. (ўғли), Н.Н., 2018 й.т. (набираси).

Воқеа жойига ФВВ раҳбарияти, вилоят ФВБ, ИИБ, прокуратура, туман ФВБ, Ссб ходимлари, ИИБ тергов тезкор гуруҳи ҳамда тегишли хизматларнинг куч ва воситалари жалб этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!