Сирдарё туманида валюта қимматликларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Сирдарё туманида валюта қимматликларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Баҳор” маҳалласи ҳудудида валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро А.Б. фуқаро Ж.га жами 3 000 АҚШ доллари ва 200 минг Қозоқ тенгесини 37,6 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!