Сингапур ҳақида 25 та муҳим факт

Сингапур ҳақида 25 та муҳим факт

“Сингапур” таржима қилинганида “арслон, шерлар шаҳри” деган маънони билдиради.

  1. Сингапур — ҳам шаҳар, ҳам алоҳида бир давлат.
  2. Сингапур шаҳрининг рамзи – орхидея ҳисобланади.
  3. Сингапур оролда жойлашган бўлиб, аммо унинг таркибига яна 63 та кичик оролчалар киради.
  4. Сингапур давлатининг аҳолиси сони 4,5 миллион кишини ташкил қилади.
  5. Йил давомида Сингапурда иссиқ ва нам ҳаво ҳукм суради.
  6. Сингапур Монакодан кейин аҳолисининг зичлиги бўйича 2-ўринни эгаллайди.
  7. Сингапурда миллий тил малайя тили ҳисобланиб, аммо бирваракайига малайя, инглиз, хитой ва тамил тили расмий тил мақомига эга.
  8. Сингапур порти бир вақтнинг ўзида бирданига мингтагача кемаларни сиғдира олади.
  9. Сингапурни ҳазиллашиб баъзида “жарималар мамлакати” ҳам деб аташади. Ҳақиқатан ҳам бу ерда жарима жуда кўп, аммо уларнинг миқдори жуда катта эмас.
  10. Сингапурда дунё бўйича жиноятчилик даражаси жуда паст кўрсатгични ташкил қилади.
  11. Сингапур кўчаларида жуда кам полициячиларни кўриш мумкин бўлса-да, бироқ деярли  шаҳар-мамлакатнинг ҳар бир бурчагида ҳозиру-нозир камералар кузатиб туради.
  12. Сингапурда ҳеч қандай табиий ресурслар мавжуд эмас.
  13. Чучук сув Сингапурга Малайзиядан импорт қилинади.
  14. Сингапурда ҳамма нарсанинг нархи баланд.
  15. Сингапурда ҳамма ёқ жуда тоза ва озода, хароб кулбалар ва ифлосликни умуман учратмайсиз.
  16. Айнан Сингапурда дунёда ягона Формула-1 тунги пойгаси ўтказилади.
  17. Сингапурда автомобилга эгалик ҳуқуқи 60 минг сингапур долларини ташкил этади ва 10 йил муддатга берилади.
  18. Сингапурликлар – жаҳондаги энг соғлом кишилар ҳисобланади.
  19. Сингапурнинг 3 фоизга яқин аҳолиси – доллар миллионерлари.
  20. Сингапурда фирмани ўн минут ичида рўйхатдан ўтказиш мумкин.
  21. Сингапурда оммавий ахборот воситалари ҳукуматнинг назорати остидадир.
  22. Бу мамлакатда эркакларга калта шим (шорти) кийиб юриш тақиқланади.
  23. Совутгичлар нафақат биноларда балки айрим кўчаларда ҳам мавжуд.
  24. 24. Ҳар бир автомобил салонида сиреналарни кўриш мумкин, машина агар соатига 80 километрдан юқори ҳаракатланган тақдирда автоматик тарзда ўчиб қолади.
  25. Сингапурда сайловда овоз бериш яширин тарзда эмас.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!