Шу кунларда, 17 ва 18 июн кунлари Лондонда, таниқли Tower Bridge кўприги яқинида Ўзбекистон маданияти фестивали бўлиб ўтмоқда. Ушбу тадбирда меҳмонлар шарқона нозу- неъматлар, машҳур ўзбек палови, Марказий Осиё усталарининг кўп асрлик анъаналари билан, шунингдек, Ўзбекистондаги янги манзил - Silk Road Samarkandсайёҳлик маркази фаолияти билан яқиндан танишиш имконига эга бўладилар.
Айтиш жоизки, бу каби фестивал Лондонда илк бора ўтказилмоқда. Тадбирлар доирасида туманли Альбион аҳолиси ва меҳмонлари учун Ўзбекистон ва уни ҳудудларининг бой маданий мероси, урф-одатлари, миллий таомлари ва гўзал жойлари билан таништирувчи кенг қамровли дастур тақдим этилган. Фестивальга ташриф буюрганларнинг эътиборини айниқса миллий таомлар тақдимоти тортди. Унда Ўзбекистоннинг таниқли ошпази Баҳриддин Чустий бир тонна хушбўй палов пиширди, Лондоннинг энг яхши ўзбек ошпази Музаффар Содиқов эса турли хил мазали ўзбек миллий таомларини тақдим этди. Ушбу фестиваль Лондондаги ўзбек диаспораси кўмагида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги, Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси ва “Ватандошлар” жамоат фонди томонидан ташкил этилди.
Silk Road Samarkand сайёҳлик маркази павильони тадбир меҳмонларининг алоҳида эътиборини тортди. Бу ерда улар сайёҳлик маркази фаолияти билан яқиндан танишдилар. Марказда 8 та жаҳон даражасидаги меҳмонхоналар ва халқаро конгресс-маркази, шунингдек, шинам жамоат жойлари, боғлар, дам олиш ва спорт майдончалари, консептуал ресторанлар ва маданий иншоотлар мавжуд. Павильон майдонида Silk Road Samarkand маркази вакилларининг ташриф буюрувчилар билан мулоқот қилиши ва нетворкинг учун қулай шароитлар яратилган бўлиб, у ерда меҳмонлар ўзаро фикр алмашиши, компания лойиҳалари ва меҳмонхона маркази билан яқиндан танишиш имконига эга бўлдилар. Икки кун ичида павильонга кўплаб меҳмон ташриф буюрди.
- Лондонда биринчи мартта ўтказилаётган бундай кенг кўламли фестивалда иштирок этиш биз учун катта шарафдир. Умид қиламизки, бу ерда тақдим этилган замонавий Silk Road Samarkandкластерининг павильони меҳмонлар эътиборини жалб қилади ва Лондон аҳолиси учун қайта-қайта ташриф буюрадиган манзилга айланади. Зеро, мажмуамиз, шубҳасиз, меҳмонхона хизматининг барча халқаро стандартларига жавоб беради ва ишончим комилки, Самарқанддаги сайёҳлик марказимизда яратилган муҳит ҳар бир меҳмонда катта таассурот қолдиради.
Фестивал ўтказиладиган жойда турли таништирув сессиялари ҳам ташкил этилган. Масалан, стендларнинг бирида машҳур Самарқанд қоғози, металл, лой ва сополдан нафис идишлар, пахта ва ипакдан тайёрланган матолар ишлаб чиқариш ҳақида ҳикоя қилинади. Маданий дастурда Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкентнинг машҳур санъаткорлари ва диджейлари фаол иштирок этдилар.
Шубҳасиз, Лондондаги Ўзбекистон фестивалининг шу икки куни меҳмонларда энг ёқимли таассурот қолдирди ва улар Ўзбекистонга ташриф буюриб, у билан янада яқинроқ танишиш истагини билдирдилар.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
АҚШ президенти Доналд Трамп Россия раҳбари Владимир Путин билан суҳбатлашгандан сўнг, Россиянинг Украинага қарши урушда ғалаба қозонишига ишонч билдирди.
Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Исроил армияси ўзини ҳимоя қилиш доирасида Ғазо секторидаги амалиётини кенгайтирмоқда, бироқ гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришилса, “ҳаракатларини тузатишга” тайёр.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда синтетик гиёҳвандлик воситалари айланмасига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.
Кёдо агентлиги хабарига кўра, бўш турган лавозимга аҳоли орасида машҳур бўлган ёш сиёсатчи, собиқ бош вазир Жуничиро Коидзумининг ўғли Синдзиро Коидзуми тайинланади.
“Репорт” нинг хабар беришича , ташкилот сайтидаги овоз бериш жараёнининг транслятсиясига кўра, йиғилишда қатнашган 124 нафар иштирокчи давлат келишувни ёқлаб, 0 нафари қарши овоз берган. 11 давлат, жумладан Исроил, Эрон, Италия, Полша, Россия ва Словакия бетараф қолди. Шартномани маъқуллаш учун 83 овознинг кўпчилик овози керак эди.
“Репорт” нинг хабар беришича , армия матбуот хизмати баёнотига кўра, “Темир излар” 401-зирҳли бригадасининг жанговар муҳандислик батальонида хизмат қилган 22 ёшли сержант Ёзеф Еҳуда Хирак ҳалок бўлган.
АҚШ молия вазири Скотт Бессент CNN телеканалидаги интервюсида президент Доналд Трамп томонидан жорий этилган янги божлар ва уларнинг истеъмолчиларга таъсири ҳақида фикр билдира туриб, Walmart каби йирик чакана савдо тармоқлари божлардан келиб чиқадиган харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олиши, аммо бу маҳсулот нархларининг ошишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.
Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.
Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.
АҚШ 2025 йил охирига қадар Европа қитъасидаги ҳарбий контингентини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда НАТОдаги АҚШ доимий вакили Мэттю Уитакер маълум қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистони, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) қилган ташрифлари натижасида Америка иқтисодиётига 12-13 триллион доллар миқдорида сармоя киритиш бўйича келишувларга эришилганини маълум қилди.
Нодавлат ташкилот ҳисоботига биноан, 2022 йил 24 февралдан буён Россия қуролли кучлари Украинанинг 25 та меҳмонхонасига 31 марта ҳужум қилган. Ушбу меҳмонхоналар асосан фронт чизиғига яқин ҳудудларда - Харков, Донетск, Днепропетровск, Одесса ва Киевда жойлашган.
Сотувчи М.О. фуқаро Р.М.га кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ушланиб, ундан 13 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.
Президент Маҳмуд Аббос таъкидлашича, мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги фаластинлик қочқинлар сони 7 миллион кишига етди. Бу ҳақда WAFA агентлиги хабар берди.
ТИВ матбуот котиби Георгий Тихий шундай деди: Путин Зеленский билан Истанбулда учрашиш ва урушни тўхтатиш бўйича жиддий музокара ўтказиш ўрнига, Россиядан фақат шахсий ҳақоратлар эшитилмоқда.
Европа Иттифоқи Ҳарбий қўмитаси раҳбари Роберт Бригер маълум қилишича, ҳозирда Европа Иттифоқида Россия нефтини ташиётган танкерларни ушлаб қолиш операциясини бошлаш учун етарли ресурслар мавжуд эмас.
Бу ҳақда Россия туроператорлари ассоциацияси директори Майя Ломидзе “Марказий Осиёга Uzbekistan Airways қанотларида” биринчи йиллик форумида айтиб ўтди.
Украина президенти Володимир Зеленский Россия назоратидаги вақтинча оккупация қилинган ҳудудлар бўйича ҳеч қандай юридик тан олиш бўлиши мумкин эмаслигини қатъий таъкидлади.
Швейцариянинг Кёниц коммунасида тезликни оширган ўрдак йўл камерасига тушиб қолди. Berner Zeitung нашри ёзишича, ҳудудда бундай ҳолат биринчи марта содир бўлаётгани йўқ.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
Сўнгги ойларда Франция ва Европада криптовалюта бизнесининг таниқли шахслари ва уларнинг оила аъзоларини ўғирлаш ёки ўғирлашга уринишлар ҳақида хабарлар кўпаймоқда.
Хитой юани Пекин ва Вашингтон ўртасидаги ўзаро божларни камайтириш тўғрисидаги келишув натижасида бир доллар учун 7,20 даражадан ошиб, ярим йиллик энг юқори кўрсаткичга эришди.
АҚШ президенти Доналд Трампнинг Туркиядаги тинчлик музокараларида иштирок этиши Россия етакчиси Владимир Путиннинг у ерга ҳам ташриф буюришига қўшимча туртки беради.
Мария Захарова вакили бўлган Россия Ташқи ишлар вазирлиги Франция президенти Эммануел Макрон ва бошқа Европа етакчиларини Украина президенти Владимир Зеленский билан музокаралар учун Киевга сафари чоғида гиёҳванд моддалар истеъмол қилганликда айблади .
Шу билан бирга, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қимор ўйинлари билан боғлиқ 4 302 та веб-ресурс ва қурол-яроғ савдосига оид 29 397 та ҳолат фош қилинган. Ушбу материаллар фаолияти чекланган ёки тўхтатилган.
Green Card-2025’да энг кўп ютуқни ўзбекистонликлар қўлга киритди. DV-2025 Diversity Visa Program ғолиблари статистикасини давлат кесимида эълон қилинди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёқилғи ортилган юк машинаси ағдарилиб, қарама-қарши йўлга чиқиб кетган. У ерда йўловчи автобуси ва енгил автомобиль билан тўқнашиб кетган.
Навбатдаги ҳолатда, пойтахтда вақтинча истиқомат қилиб келаётган 2004 й.т. хорижий фуқаро бошқа чет эт фуқаросининг ишончига кириб, унга Буюк Британия сохта фуқаролик паспортларини тайёрлатиб бериш имконияти борлигини айтади