Си Цзиньпин Пекинда Олаф Шолц билан учрашди

Си Цзиньпин Пекинда Олаф Шолц билан учрашди

Хитой раҳбари Си Цзиньпин Пекинда Германия канцлери Олаф Шолц билан учрашди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси хабар берди.

"Россиянинг ҳарбий агрессияси, шунингдек, қайта қуролланиши Европа хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатади, бу Европа Иттифоқи манфаатларига тўғридан-тўғри зарар етказмоқда", — дея таъкидлади Германия канцлери учрашувда.

Ўз навбатида, Хитой раҳбари Украинадаги можарони ҳал қилишнинг тўрт тамойили ҳақида сўз очди.

ХХР етакчисининг сўзларига кўра, томонлар тинчликни сақлаши, ғаразли мақсадларни кўзлашдан тийилиши, кескинлик даражасини пасайтириши ва можарони янада алангаланишига йўл қўймасликка эътибор қаратишлари керак.

Учрашувда Хитой ва Германия раҳбарлари икки томонлама иқтисодий муносабатлар ва иқлимни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини ҳам муҳокама қилдилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!