Си Цзиньпин Германияни протекционизмдан қочишга чақирди

Си Цзиньпин Германияни протекционизмдан қочишга чақирди

Хитой раҳбари Си Цзиньпин Германияни протекционизм кучайишидан қочишга чақирди. Бу ҳақда у Пекиндаги Дяоюйтай қароргоҳида Германия канцлери Олаф Шольц билан учрашувда маълум қилди.

"ХХР ва Германия протекционизмнинг кучайишидан эҳтиёт бўлиши ва иқтисодий қонунчиликка таянган ҳолда ишлаб чиқариш салоҳияти масалаларини бозор ва глобал нуқтаи назардан холисона кўриб чиқишга интилиши керак", деган Си Цзиньпин.

Шунингдек, Хитой Халқ Республикаси раҳбари “Хитой ва Германия ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик “хавф” эмас, балки икки томонлама муносабатлар барқарорлиги ва келажакни биргаликда яратиш имкониятининг кафолати эканини” таъкидлаган.

Қайд этиш жоизки, бу сафар Шольцнинг Германия канцлери сифатида Хитойга иккинчи сафари. Шольцга атроф-муҳит, қишлоқ хўжалиги ва транспорт учун масъул уч нафар вазир ҳамроҳлик қилмоқда. Делегация таркибида Германиянинг етакчи компаниялари, хусусан, Siemens, BMW, Mercedes-Benz компаниялари вакиллари ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Шольц Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан бўлажак учрашувида ундан Украинадаги можаро шароитида Россияга ҳарбий ёрдам бермасликни сўрашини айтганди. Унинг сўзларига кўра, Украинадаги можаро "фақат Европа муаммоси эмас".


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!