Швеция Россия билан урушмоқчими?

Швеция Россия билан урушмоқчими?

Швеция қуролли кучлари ўзининг “You Tube” каналида Россия душман сифатида кўрсатилган потенциал урушга бағишланган бир қатор роликлар жойлаштирди.

Таъкидланишича, уларда АҚШ асосий иттифоқчи сифатида қайд этилган.

Роликлар "Ноаниқ келажак", "Кулранг зона", "Келажак жанг майдони", "Умумжаҳон мудофааси" ва "Нима ҳимоя қилинишга арзийди?" каби трейлер ва бешта реклама роликларини ўз ичига олади. Уларнинг ҳар бири потенциал урушнинг маълум бир дақиқасини акс эттиради.

Видеоёзувлар швед департаментига кўра келажак уруши гибрид характерга эга бўлишидан далолат бермоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!