Швеция Мудофаа вазирлиги ҳарбийларга TikTok ни расмий телефонларга ўрнатишни тақиқлади

Швеция Мудофаа вазирлиги ҳарбийларга TikTok ни расмий телефонларга ўрнатишни тақиқлади

Sveriges Radio хабарига кўра, бундай қарор илова фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотларни тўплаши мумкинлиги сабабли қабул қилинган.

TikTok аллақачон ўрнатилган ҳарбийларга уни олиб ташлаш буюрилган.

Аввалроқ Европарламент Хитойнинг TikTok иловаси орқали «манфаатдор томонлар» НАТО ва Европа Иттифоқининг Украинани қўллаб-қувватлаши ҳақида «жамоатчилик фикрига таъсир ўтказиши» мумкинлигини айтди ва Оқ уй ушбу платформа «АҚШ миллий хавфсизлигига таҳдид» деб ҳисоблайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!