Шуниси етмай турганди! “Cоcа-Cоlа” энди таркибида марихуана мавжуд ичимлик ишлаб чиқармоқчи!

Шуниси етмай турганди! “Cоcа-Cоlа” энди таркибида марихуана мавжуд ичимлик ишлаб чиқармоқчи!

Cоcа-Cоlа компанияси марихуана орқали маҳсулотлари сафини кенгайтиришни режалаштирмоқда. Ичимликка каннабидиол (КБД) - оғриқни камайтирадиган, аммо психологик таъсирга эга бўлмаган модда қўшилиши режалаштирилган. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар бермоқда.

Компания аллақачон янги қўшма ичимликлар ишлаб чиқариш бўйича Канаданинг марихуана ишлаб чиқарувчи “Aurora Cannabis Inc” билан музокаралар олиб бормоқда. Айтиш жоизки, ишлаб чиқарувчи машҳур Америка бренди билан ҳамкорлик қилишдан жуда манфаатдор.

Бундан ташқари, Cоcа-Cоlа бошқа алкоголсиз ичимликларда ҳам ушбу моддани ўрганиб чиқаётгани ҳам хабар қилинди.

Шуниси эътиборга лойиқки, ушбу янгилик сабаб каннабидиол ишлаб чиқарувчиларнинг улуши кескин ошди: учдан етти фоизгача ўсиш қайд этилди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!