Шомуродовнинг «Специя» сафидаги дебюти қачон ва кимга қарши?

Шомуродовнинг «Специя» сафидаги дебюти қачон ва кимга қарши?

«Специя» клуби Элдор Шомуродовнинг трансферини эълон қилди. Клуб ўзбекистонлик футболчининг трансфери учун 1,5 миллион евро тўлайди. Бундан ташқари, Элдорнинг ярим йиллик маошини «Специя» ўз зиммасига олади. Шунингдек, Шомуродов янги жамоаси сафидаги ўйинлари ва голлари сони маълум миқдорга етса, «Рома» қўшимча бонус олиши кўзда тутилган.

«Специя» Италия чемпионатининг жорий мавсумида 18 очко билан 17-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа 17 та гол уриб, 32та гол тказган. Гол уриш бўйича клуб А серияда энг ёмон иккинчи натижани қайд этиб турибди. Умид қиламиз, Элдор Шомуродов ўз голлари билан «Специя»нинг натижалари яхшиланишида ёрдам беради.

Кейинги ўйин эса 5 февраль куни «Наполи»га қарши. Тошкент вақти билан 16:30да бошланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!