Шоир Бобур Бобомурод Фарҳод ва Ширинни судга берди

A A A
Шоир Бобур Бобомурод Фарҳод ва Ширинни судга берди

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигига фуқаро Бомурадов Бобир Ҳодиевич (Бобур Бобомурод) нинг шеърий асарларга нисбатан муаллифлик ҳуқуқлари бузилганлиги ҳамда унга тегишли бўлган «Фарҳод ва Ширин» хизмат кўрсатиш белгисидан ҳуқуқ эгасининг розилигисиз ҳеч қандай шартнома тузилмасдан фойдаланилаётганлик ҳолати юзасидан тегишли чора кўриш тўғрисидаги мурожаати келиб тушган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги хабар бермоқда.

Мурожаатда келтирилган ҳолатларни ўрганиш жараёнида фуқаролар С. Ф. ҳамда З. Ш. томонидан муаллиф Б. Бобомуродовга тегишли бўлган «Қалбим баҳори», «Ҳаёт» номли шеърий асарларни муаллиф билан ҳеч қандай шартнома тузилмасдан ҳуқуқ эгасининг рухсатисиз барчанинг эътиборига етказилганлиги ва омма олдида ижро этилганлиги аниқланди.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикасининг «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига кўра адабий асарлар муаллифлик ҳуқуқи объектларидан бири ҳисобланади ва қонун билан ҳимоя қилинади.

Шунингдек, Қонуннинг 19-моддасига асосан муаллиф асардан ҳар қандай шаклда ва ҳар қандай усулда фойдаланишда, хусусан асарни барчанинг эътиборига етказиш, асарни омма олдида ижро этишда мутлақ ҳуқуқларга эга.

Асардан даромад олиш мақсадида фойдаланилганлиги ёки ундан фойдаланиш бундай мақсадга қаратилмаганлигидан қатъи назар, асардан фойдаланилган деб ҳисобланади.

Қонуннинг 62-моддасига кўра ҳуқуқ эгаси билан шартнома тузмасдан асарлар ёки турдош ҳуқуқлар объектини такрорлаш, тарқатиш ёки ундан бошқача тарзда фойдаланиш муаллифлик ҳуқуқини бузиш ҳисобланади.

Бундан ташқари, Агентлик томонидан Б. Бобомуродов томонидан тақдим этиган ҳужжатларни ўрганиш натижасида юқорида келтирилган фуқаролар томонидан ўз хонандалик фаолиятида фойдаланилаётган «ФАРҲОД ва ШИРИН» сўзи Б. Бобомуродовга тегишли бўлган МГУ 43187-сон «ФАРҲОД ва ШИРИН» хизмат кўрсатиш белгиси билан ўхшашлиги аниқланди.

«Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Қонуннинг 26-моддасига мувофиқ товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисининг эгаси товар белгисидан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш мутлақ ҳуқуқига эга бўлиб, товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисини ёки шу белги билан белгиланган товарни рухсат берилмаган тарзда тайёрлаш, қўллаш, олиб кириш, савдога таклиф этиш, сотиш, ўзгача тарзда фуқаролик муомаласига киритиш ёки уларни шу мақсадда сақлаш ёхуд улар билан адаштириб юборадиган даражада айнан ўхшаш бўлган бир хилдаги товарларни белгилаш товар белгисига доир мутлақ ҳуқуқни бузиш деб эътироф этилади.

Юқоридагиларга асосан, фуқаро С.Ф. ҳамда З.Ш.нинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 177-моддасининг биринчи қисмида ва 177(1)-моддасининг биринчи қисмида белгиланган асардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳолати ҳамда ҳуқуқ эгасига тегишли бўлган товар белгисидан ўз хонандалик фаолиятида фойдаланаётганлиги сабабли Агентлик томонидан ҳолат бўйича маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, тегишли судга юборилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

Ўзбекистонлик икки футболчи Португалия клубига йўл олмоқда

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси футболчилари Садриддин Хасанов ва Сайфиддин Содиқов Португалиянинг "Брага" клубига ўтиши мумкин.

Кореяда вафот этган ўзбекистонлик қиз ҳақида расмий баёнот берилди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси мазкур ҳолатни назоратга олган бўлиб, Корея томони билан ҳамкорликни давом эттирмоқда.

Ҳакам: Ҳусановга қизил карточка кўрсатиш керак эди!

Англия Премьер-лигасининг 33-турида “Манчестер Сити” футболчилари мусобақа пешқадами “Арсенал”ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, яна чемпионлик курашига қайтди.

"Реал" Чемпионлар лигасида иккинчи бор ғолиб бўлди

Мадриднинг "Реал" клуби Ёшлар ўртасидаги УЕФА Чемпионлар лигасида иккинчи бор ғолибликни қўлга киритди.

Zo'r TV бугун «Барселона» ва «Манчестер Сити» иштирокидаги ўйинларни жонли трансляция қилади

Zo'r TV телеканали бугун — 2026 йил 25-апрель, шанба куни қуйидаги кўрсатув ва трансляцияларни эфирга узатишни режалаштирган.

Эрон Исроил билан алоқа қилганлиги учун юқори лавозимли амалдорни қатл қилди

Бу ҳақда Эроннинг расмий суд портали хабар бермоқда.

Chess.com Open-2026 онлайн турнири. Синдаров мусобақани тарк этди, Абдусатторов ЖЧ йўлланмаси учун курашни давом эттиради

Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров дунёнинг энг йирик онлайн шахмат турнирларидан бири — Chess.com Open 2026 мусобақасида иштирок этди.

“Катта жарималар бўлади”: Солиқ қўмитаси раиси умумий овқатланиш корхоналарини бизнесни бўлмасликка чақирди

Фаррух Пулатовнинг айтишича, Тошкентдаги 419 та умумий овқатланиш корхонаси ҚҚСдан қочиш учун ўз номига ёки ходимлари номига ЙТТ очиб, чекларни улар номидан бермоқда.

Абдуқодир Ҳусанов дунёдаги энг яхши ёш футболчилар рейтингига киритилди

Ўзбекистон терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов CIES версиясига кўра 23 ёшгача бўлган энг яхши футболчилар рўйхатига киритилди.

Уганда президентининг ўғли Туркиядан 1 млрд доллар ва энг гўзал қизни талаб қилмоқда

Уганда президентини ўғли, армия қўмондони Муҳузи Кайнеругаба Туркияга нисбатан баҳсли баёнот билан чиқди.

Жавоҳир Синдаров ва ижтимоий тармоқларни портлатган сурат

Бу лавҳа ҳар икки давлат фойдаланувчилари ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Теҳронда Олий раҳбар вафоти муносабати билан катта мотам маросими бўлиб ўтмоқда

Мотам санаси Эрон ва АҚШ ўртасида икки ҳафталик сулҳ бошланиши билан бир вақтга тўғри келди.

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Гвардиола голда Ҳусановни айблади

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Арсенал»га қарши кечган баҳсдаги (2:1) Жанлуижи Доннарумманинг хатоси ҳақида гапирди.

Англия Кубоги финали: «Уэмбли»да «Манчестер Сити» ва «Челси» тўқнашуви

Англия Кубогининг 2025/26 йилги мавсуми финалида «Манчестер Сити» ва «Челси» жамоалари ўзаро тўқнаш келишади.

Арағчи нима сабабдан Покистонга ташриф буюрганини биласизми?

Бу ҳақда Эроннинг Tasnim ахборот агентлиги хабар берди.

Ангренда оғир ЙТҲ содир бўлди (видео)

26 апрель куни соат 23:10 да “А-373” йўлининг 93-км қисмида HOWO юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, 4 та автомобиль билан тўқнашган.

Эрон АҚШга янги таклиф юборди

Эроннинг янги таклифи - Ҳўрмуз бўғозини очиш ва ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш

«Реал» Мбаппе билан хайрлашадими?

Матбуотда Мадриднинг «Реал» клубидаги ички муҳит билан боғлиқ муаммолар ҳақида яна хабарлар пайдо бўлмоқда.

Ҳиндистонда бортида 232 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди

Swiss Airlines авиакомпанияси воқеа ҳақида хабардорлигини, ҳозирда двигатель ишдан чиқиши ва ёнғин сабаблари текширилишини маълум қилди.

Москвада қор ёғиши оқибатида дарахтлар қулади, Внуковода эса рейслар бекор қилинди

Москва вилоятининг Дубна ва Домодедово шаҳарларида қор ёғиши ва дарахтлар қулаши оқибатида электр таъминоти қисман узилди.

Қўқонда дўконда ёнғин чиқди

Билдирилишича, ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Ёнғиндан дўконнинг 400 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.

Сув учун жанжал: Африкада 42 киши ҳалок бўлди

Бу ҳудудда сув, ер ва чорва моллари учун жамоалар ўртасидаги тўқнашувлар тез-тез содир бўлиб туради.

Тошкент халқаро аэропортида 4 нафар қизларни Дубай шаҳрига олиб кетаётган аёл ушланди

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, бу турдаги жиноятлар учун 5 йилдан 10 йил муддатгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Андижонда аттракцион қулаб, 7 киши жароҳатланди

Бироқ, тасдиқланмаган манбаларга кўра, ҳодиса натижасида камида 7 киши жароҳатланган.

Малидаги ҳарбий базаларга қуролли ҳужумлар уюштирилди

​Кузатувчилар буни сўнгги йиллардаги энг йирик ва мувофиқлаштирилган амалиёт сифатида баҳоламоқда

Андижонда ҳажга юбориш эвазига 18 минг доллар талаб қилган шахс ушланди

Фуқаро ҳаж зиёрати учун Саудия Арабистонига юборишини айтиб, келишилган пулдан 9 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Тадбиркордан 63 минг доллар талаб қилган ФВВ мансабдорига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Мансабдор шахс ноқонуний ҳаракатларини давом эттириб, масъулияти чекланган жамият раҳбаридан қолган 39 минг АҚШ долларини ҳам беришини сўраган.

Самарқандда икки нафар қиз васийси томонидан жисмоний ва руҳий зўравонликка учради

Болаларга етказилган тан жароҳати даражасини аниқлаш юзасидан суд-тиббиёт экспертиза тайинланган.

Дональд Трампга суиқасд уюштирилди (видео)

Бу ҳақда C-SPAN хабар бермоқда.

Исроил зарбалари: Ливанда қарийб 2,5 минг киши ҳалок бўлди

Маълум қилинишича, ҳужумлар оқибатида тинч аҳоли орасида қурбонлар сони юқори бўлиб қолмоқда.

Ливанда кўчирилган аёллар уйларига қайтмоқда: “Ҳамма жойда вайронагарчиликни кўрдим”

2026 йил март ойида Ливандаги можаро кучайиши ортидан 1 миллиондан ортиқ одам ўз уйини тарк этди. Улардан тахминан 620 мингини аёллар ва қизлар ташкил этди.

АҚШда ўлим жазоси тикланди. Энди маҳкумлар отиб ўлдирилиши ҳам мумкин

Вазирлик энг оғир жиноятларни жиловлаш учун ушбу жазо туридан фаолроқ фойдаланишини билдирди.

Япониянинг Иватэ префектурасида ўрмон ёнғинлари давом этмоқда

Ёнғин Оцути шаҳридаги аҳоли пунктларига яқинлашгани сабабли 1500 дан ортиқ хонадон ва 3233 нафар фуқарога эвакуация қилиш тўғрисида буйруқ берилди.

Сурхондарёдаги сув ҳавзаларидан бири нефтга ўхшаш модда билан ифлосланди

Айтилишича, сел оқими нефть сақланган сунъий омборга зарар етказган бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

Чирчиқда безорилик билан шуғулланган шахслар қўлга олинди

Маълум қилинишича, ДХХ ва ИИВ органлари томонидан уюшган жиноятчиликка қарши курашиш йўналишида тезкор-қидирув тадбири ўтказилган.

Исроил: Эрон раҳбариятига қарши ҳаракатлар учун тайёргарлик бор

Исроилнинг Исроил Кац баёнотига кўра, агар АҚШ томонидан рухсат берилса, Исроил Эрон раҳбариятига қарши кескин чоралар кўришга тайёр.

Франция ва Польша ҳарбий машқлар ўтказишни режалаштирмоқда

Франция ва Польша Болтиқ денгизи ҳудудида қўшма ҳарбий машқлар ўтказиш имкониятини муҳокама қилмоқда.

Бухорода 18 ёшли аёл 3 кунлик чақалоғини $4 мингга сотмоқчи бўлди

Хабарга кўра, 2008 йилда туғилган, Бухоро туманида яшовчи фуқаро ҳали уч кунлик бўлмаган қиз фарзандини ғаразли мақсадда сотишга уринган.