Пхеньян АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелосининг Тайванга ташрифини кескин қоралади ва буни Вашингтоннинг бошқа давлатнинг ички ишларига “қўпол аралашуви” деб атади, деб ёзади “Интерфакс”.
“Ҳозирги вазият шундан далолат берадики, айнан АҚШнинг ички ишларга қўпол аралашуви ва уларнинг қасддан ҳарбий-сиёсий провокацион фитналари минтақада тинчлик ва хавфсизликни бузишнинг асосий манбаи ҳисобланади”, — деди Шимолий Корея ТИВ вакили.
Ташқи ишлар вазирлиги “Тайван Хитойнинг ажралмас қисми, Тайван масаласи эса Хитойнинг ички иши” эканлигини таъкидлади.
Улар ташқи кучларнинг мамлакат ички ишларига аралашувига қарши чоралар кўриш “суверен давлатнинг табиий ҳуқуқи” эканлигини таъкидладилар.
“Биз Тайван масаласига ташқи кучларнинг аралашувини қоралаймиз ва рад этамиз, Хитой ҳукуматининг давлат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қатъий ҳимоя қилиш тарафдори бўлган адолатли позициясини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз”, — дейилади ТИВ хабарида.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.