ШҲТ юань, тенге ва рубль учун валюта иттифоқини очди

ШҲТ юань, тенге ва рубль учун валюта иттифоқини очди

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида юань, тенге ва рубль учун валюта операциялари иттифоқи тузилди. Альянс Циндао шаҳрида, ШҲТ пойтахт парки доирасида Минтақавий савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг кўргазмали зонаси негизида ташкил этилган.

Янги тузилма Хитой ва ШҲТнинг бошқа аъзолари ўртасида миллий валютадаги тўловлар улушини оширишга ёрдам бериши керак.

ШҲТ 2001 йилда тузилган. Ҳозирда ташкилотга Хитой, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон, Ҳиндистон, Покистон, Эрон ва Беларус аъзо.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!