Шерзод Шерматов қатарлик ва туркиялик ҳамкорлар билан учрашди

Шерзод Шерматов қатарлик ва туркиялик ҳамкорлар билан учрашди

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Қатар Миллий банки раҳбарияти билан учрашув ўтказди.

Меҳмонларга IT-Парк имкониятлари, унда хорижий компаниялар учун яратилган шароитлар ҳақида батафсил маълумот берилиб, тақдимот қилинди. Бундан ташқари, Ўзбекистонда бизнес-жараёнлари аутсорсингини кенгайтириш, «Zero Risk» дастури ва бир қатор ташаббусли лойиҳалар муҳокама қилинди.

Учрашувда Ўзбекистон учун жаҳон бозорларида янги рақамли иш ўринларини яратиш, рақамли иқтисодиёт ва рақамли кўникмаларни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар тақдим этиш, рақамли тадбиркорликни рағбатлантириш масалаларига эътибор қаратилди.

Шунингдек, вазирнинг Туркиянинг MPlus компанияси Бош операцион директори Ҳакан Саран билан ўтказган учрашувида мазкур компаниянинг Ўзбекистонда офисини очиш масалаларига эътибор қаратилди.

MPlus компанияси яқин келажакда Ўзбекистонда call-марказ агентлари учун янги лойиҳани йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Компания бугунги кунда алоқа марказлари, ахборот технологиялари ва бошқа йўналишларда минтақавий ва глобал мижозларни қўллаб-қувватлаб келади.

MPlus рақобатбардош нархларда самарали, юқори сифатли хизмат кўрсатиш ва замонавий технологиялар билан хавфсиз IT инфратузилмасини таъминлашга эътибор қаратган ҳолда ўз ҳамкорларига кенгайиш ва мослашувчанлик имкониятини тақдим этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!