18 декабрь куни Эркин Воҳидов хотирасига бағишлаб Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасида бўлиб ўтган Боғинг ватан деган ном олсин номли хотира кечасида Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев Эркин Воҳидовнинг Инсон қасидаси менинг илтимосимга кўра ёзилган деб айтди.
Санъатга энди кириб келган вақтим Эркин аканинг Ўзбегим қасидасини куйга солиб ижро қилганман ва қўшиқ мухлислар эътиборини қозонган. Лекин у пайтларда бу қўшиқнинг ортидан турли танқидга учраганман. Шунда турфа феъл инсонларни кўриб, Эркин акага Менга инсон ҳақида шеър ёзиб беринг деганман. Кейинчалик ўша машҳур Инсон қасидасини ёзди ва мен куй басталаб ижро қилдим , деди Шерали Жўраев.
Санъаткор шеъриятни англашида Эркин Воҳидовнинг ҳиссаси борлиги ҳақида тўхталди: Мактабда ўқиб юрган йилларимда отам менга кўк рангли, қаттиқ муқовали Хамса совға қилди. Китобнинг бир бетида достон матни, нариги бетида байтларнинг насрий баёни берилганди. Отам ошналари билан ошни еб бўлгач, мени чақириб Хамса ўқитарди. Сўзларни дона-дона қилиб, радиодаги сухандон акаларимизга ўхшатиб ўқиганим отамга ёқарди, шекилли, ҳар замонда Шу ўғлим худо хоҳласа олим бўлади деб қўярди. Шундан кейин ҳазрат Навоийга муҳаббат бир умрлик ҳамроҳимга айланиб қолди. Шу муҳаббат менинг Эркин ака билан яқин бўлишимга сабаб бўлди. Эркин ака эса шеъриятни яхшироқ ҳис қилишимга, Навоийни англашимга сабабчи бўлган .
Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов Тонг нафаси , Қўшиғим сизга , Ақл ва юрак каби шеърий тўпламлари, Нидо , Қуёш маскани , Руҳлар исёни каби достонлари, Олтин девор , Истанбул фожиаси сингари саҳна асарлари, Сўз латофати рисоласи, Ҳофиз Шерозий, Мирзо Бедил, Гёте, Сергей Есенин каби классик шоирлар меросидан қилган таржималари билан ўзига хос ижодий мактаб яратган.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
«Реал» президенти Флорентино Перес клуб ичидаги сирларни ташқарига чиқарган — Федерико Вальверде ва Орельен Тчуамени ўртасидаги низо ҳақидаги маълумотни матбуотга сиздирган шахс топилганини маълум қилди.
Саудия Арабистони Профессионал лигасининг 32-туридан ўрин олган учрашувда биринчи ўринда бораётган “Ан-Наср” энг яқин таъқибчиси “Ал-Ҳилол”ни қабул қилди.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Истанбул бугунги кунда юксак даражадаги маданият ва санъат маркази сифатида эътироф этилмоқда. Шаҳар 41 та конгресс маркази, 225 та санъат галереяси ҳамда 27 та олий таълим муассасасида амалга оширилаётган ранг-баранг дизайн дастурларини ўз ичига олган кенг инфратузилмага эга бўлиб, ҳар йили ўртача 20 дан ортиқ халқаро санъат ва дизайн тадбирлари ўтказилади.
Тадбирнинг очилишида сўзга чиққан Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова бундай нуфузли форумнинг Бокуда ўтказилиши муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Унинг қайд этишича, ушбу форум ҳукуматлар, олимлар, меъморлар, халқаро ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамияти вакилларини бирлаштирувчи муҳим глобал майдон ҳисобланади.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги Ўзбекистон ҳукумати билан давлат корхоналарида самарали бошқарувни йўлга қўйиш, иқтисодиётни қўллаб-қувватлайдиган кучли ва барқарор бизнесларни шакллантириш ҳамда маҳаллий капитал бозорини ривожлантириш йўлида ҳамкорлик қилаётганидан фахрланади.
Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас АҚШ, Хитой ва Россия Европани заифлаштиришга ҳаракат қилаётганини билдирди.
Москва ва Москва вилояти бир йилдан ортиқ вақт ичидаги энг йирик дрон ҳужумига учради. Ҳужум оқибатида камида уч киши ҳалок бўлди, 17 киши турли даражада жароҳат олди.
Ҳар йили ўтказиладиган “Women in Tech 2026” саммити Африканинг энг йирик технологик хабларидан бири ҳисобланган Кейптаун шаҳрида (Жанубий Африка Республикаси) бўлиб ўтди. Бу галги тадбир дунёнинг 60 мамлакатидан 700 дан ортиқ иштирокчини, хусусан, халқаро ташкилотлар, технологик компаниялар, давлат сектори, стартап-экотизимлар ва “Women in Tech” глобал ҳамжамияти вакилларини бирлаштирди.
Ўзбекистон тарихида илк бор йирик халқаро акциядорлик битими амалга оширилди — “Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” АЖ (UzNIF) ўз акцияларини Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарди.
Украина Олий аксилкоррупция суди Президент офисининг собиқ раҳбари Андрей Ермакни қамоққа олиш ҳақида қарор чиқарди. Суд жараёнида унинг фолбин билан маслаҳатлашгани ҳақида ҳам сўз борди.