Президент Фармони билан қуйидагиларни назарда тутувчи Тадбиркорлик ва бошқа соҳалардаги айрим мажбурий талабларни қисқартириш, тартибга солишни соддалаштириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди:
🔹 тадбиркорлар учун молиявий операцияларни “E-aktiv” тизимида акс эттириш мажбуриятини бекор қилиш;
🔹 кўчмас мулкка нисбатан гаров ҳуқуқини рўйхатга олишда давлат хизмати нархини 2 бараварга камайтириш;
🔹 шахсий эҳтиёж учун республикага олиб кириладиган товарларнинг божсиз олиб кириш нормаларини тўлиқ қайта кўриб чиқиш;
🔹 ер участкасига бўлган ҳуқуқни ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра рўйхатдан ўтказмаган ногиронлиги бўлган шахсларга муқобил ҳужжатлар асосида солиқ имтиёзларидан фойдаланиш имконини яратиш.
Шунингдек, амалда ўз аҳамияти ва долзарблигини йўқотган 800 га яқин қонунчилик ҳужжатлари “тартибга солиш гильотинаси” орқали бекор қилинади.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.
Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қизларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сир эмаски, жамият тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолоти, аввало, аёлга бўлган эътибор, қизлар тарбиясига берилаётган юксак аҳамият билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, бугун мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оила масалаларига тизимли ёндашиш ва қизларнинг саломатлиги ҳамда маънавий-интеллектуал ривожига қаратилаётган эътибор ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.