Бугун, 25 июнь куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, мамлакатда биофизика фанига асос солган етук олим, Бекжон Тошмуҳаммедов 85 ёшида оламдан ўтди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев академик Бекжон Тошмуҳамедов вафоти муносабати билан таъзия билдирди.
"Бекжон Тошмуҳамедов 1935 йил 27 январда Тошкент шаҳрида туғилди. 1958 йили Москва давлат университети ва унинг аспирантурасида таҳсил олди. 1962 йили номзодлик, 1971 йили докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. 1987 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси этиб сайланди.
Меҳнат фаолиятини 1962 йили Тошкент давлат университетида (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) кичик илмий ходим сифатида бошлади. Ўзбекистон Миллий университети доценти, кафедра мудири, Фанлар академияси Физиология ва биофизика институти директори, Республика Олий аттестация комиссияси раиси, Фанлар академияси Президиуми Биология фанлари бўлими раиси, Биокимё институти биофизика лабораторияси мудири, Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институти бош илмий ходими лавозимларида самарали хизмат қилди.
Б.Тошмуҳамедов биофизика, ҳужайра физиологияси ва табиатни муҳофаза қилиш бўйича йирик тадқиқотчи сифатида танилган олим эди. Унинг биофизика мактабини дунёга танитишда муҳим аҳамиятга эга бўлган долзарб мавзулардаги илмий мақола ва тадқиқотлари, рисола ва монографиялари юртимиз ва чет эл илмий жамоатчилиги ўртасида эътибор қозонди.
Олим ҳужайра мембранасига таъсир қилувчи фаол моддаларнинг тадқиқоти бўйича Ўзбекистонда илмий марказ яратди. Халқаро миқёсда кенг эътироф этилган ушбу марказнинг биофизика лабораторияларида Хитой, Корея Республикаси, Ҳиндистон, Араб мамлакатлари, Польша ва бошқа давлатлардан изланувчилар келиб тадқиқот ишларини амалга оширдилар.
Б.Тошмуҳамедов АҚШ, Англия, Германия, Франция, Швеция, Дания каби мамлакатларнинг бир неча халқаро илмий марказ ва академияларининг фахрий аъзоси эди.
Жонкуяр олим кўплаб истеъдодли ёшларга устозлик қилди. Унинг раҳбарлигида ўнлаб фан докторлари ва фан номзодлари етишиб чиқди.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Исроил “Ам Калави” операцияси доирасида Эрон ҳудудида махфий дрон (БПЛА) базасини яратди. Israel Hayom нашрининг хабар беришича, “Ам Калави” операцияси бир неча йиллар давомида тайёрланган.
Исроил хавфсизлик хизматлари вакилининг "Fox News"га билдиришича, махсус чоралар орқали улар Эрон қўмондонлари ҳақида кўпроқ маълумот тўплаб, бу маълумотлар асосида уларнинг ҳаракатини бошқаришга муваффақ бўлишган.
Исроилнинг Эронга ҳаво ҳужуми уюштирганидан кейин минтақадаги хавфсизлик хавотирлари кучайгани учун Туркия бир қатор давлатларга парвозларни вақтинча тўхтатди.
Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) маълумотига кўра, Фордо уранни бойитиш корхонаси ва Исфаҳондаги ядровий объект Исроил зарбаларидан талафот кўрмаган.
Ёсир Абу-Шабоб раҳбарлигидаги гуруҳ ҲАМАСдан мустақил анклавни шакллантирмоқда. Исроил уни қўллаб-қувватламоқда, аҳоли эса хавфсизлик излаб шу ҳудудга кўчмоқда.
"Ўзэнергоинспекция" Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан энергетика объектларида олиб борилаётган таъмирлаш ишларида инсон ҳаёти учун хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолатлар ўрганилмоқда.
Жумладан, икки нафар ходим иш жараёнида эҳтиётсизлик қилиб, металл нарвонни «Анзур» фидерининг ҳаво электр узатиш тармоғига теккизган. Оқибатда уларни ток урган.
Сешанба куни Австриядаги ўрта мактабга уюштирилган ҳужум оқибатида 10 киши, жумладан ҳужумни уюштирган одамнинг ўзи ҳам ҳалок бўлди, яна 11 киши жароҳат олди.
АҚШда миллий гвардия қўшинлари энди Техас штатига ҳам киритилди. Бу қарор Лос-Анжелесда бошланган ва бутун мамлакатга ёйилаётган норозилик намойишлари туфайли қабул қилинди.