Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд Ар-Риёдда Луврга ўхшаш санъат галереясини қуриш ниятида.
Бу ҳақда Принстон университетининг Яқин Шарқ тадқиқотлари кафедраси профессори Бернард Хайкел хабар берди. Унинг сўзларини The Times нашри келтирган.
Хайкелнинг сўзларига кўра, Саудия шаҳзодаси унга «Ар-Риёдда жуда катта музей қурмоқчи» эканини айтган ва миллионлаб сайёҳлар учун Леонардо да Винчининг «Салватор Мунди» картинаси у ерда бўлади.
Картина 2017 йилда 450 миллион долларга (360 миллион фунт стерлинг) сотилган. Расм эгаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд эканлиги расман тасдиқланмаган. Расм Женевадаги омборда бир неча йил давомида сақланиб келинмоқда, деб ёзади Тҳе Тимес.
Да Винчи «Салватор Мунди» асарини тахминан 1500 йилда яратган. Расм Европа қироллик оилаларининг коллекцияларида бўлишга муваффақ бўлган ва бир мунча вақт йўқолган деб ҳисобланди. У биринчи марта 1958 йилда Сотҳебйъс ким ошди савдосига «да Винчи мактаби» усталаридан бирининг расми сифатида қўйилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси мазкур ҳолатни назоратга олган бўлиб, Корея томони билан ҳамкорликни давом эттирмоқда.
Фаррух Пулатовнинг айтишича, Тошкентдаги 419 та умумий овқатланиш корхонаси ҚҚСдан қочиш учун ўз номига ёки ходимлари номига ЙТТ очиб, чекларни улар номидан бермоқда.
Ўзбекистон терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов CIES версиясига кўра 23 ёшгача бўлган энг яхши футболчилар рўйхатига киритилди.
2026 йил март ойида Ливандаги можаро кучайиши ортидан 1 миллиондан ортиқ одам ўз уйини тарк этди. Улардан тахминан 620 мингини аёллар ва қизлар ташкил этди.