Сергели ИИО ходимлари қашқадарёлик аёлга тазйиқ ўтказяптими?

Сергели ИИО ходимлари қашқадарёлик аёлга тазйиқ ўтказяптими?

Ижтимоий тармоқларда ИИО ходимларининг ҳаракатидан норозилик билдирган Сабо Саидмуродованинг видемурожаати чиқди. Видеомурожаатда С.Саидмуродова Сергели тумани ИИО ФМБ ходимлари унга нисбатан тазйиқ ўтказаётганлигини айтиб ўтган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўтказилган текширув жараёнида қуйидагилар аниқланган.

1990 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган С. Саидмуродова муқаддам жами 29 маротаба маъмурий жавобгарликка, 2 маротаба жиноий жавобгарликка тортилган (2013 йилда Жиноят ишлари бўйича Сергели туман суди томонидан Жиноят кодексининг 238-моддаси «Ёлғон гувоҳлик бериш» билан жаримага тортилган, 2015 йилда суд томонидан Жиноят кодексининг 165-моддаси «Товламачилик» билан айблилик масаласи амнистия актига асосан тугатилган). Сўнгги маротаба фуқаро С.Саидмуродовага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси («Майда безорилик») ва 194-моддасига («ИИО ходимларининг қонуний талабига бўйсунмаслик») асосан ҳужжатлар тўпланиб, жиноят ишлари бўйича Сергели туман судига юборилган. Суднинг 2022 йил 28 декабрь кунидаги қарорига асосан, фуқаро С.Саидмуродовага нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн икки баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Бундан ташқари С.Саидмуродова томонидан ИИББнинг «102» тизимига 2019 йилдан 2023 йилнинг январь ойига қадар жами 33 маротаба турли мазмундаги мурожаатлар қолдирилган бўлиб, ҳар бир мурожаати асосида текширув ўтказилган.

С.Саидмуродова қўни-қўшнилари билан ҳам доимий равишда жанжаллашганлиги сабабли, у билан профилактика инспекторлари томонидан мунтазам профилактик суҳбатлар ўтказиб турилади.

Видеода қайд этилган ҳолатлар юзасидан профилактика инспекторларига нисбатан хизмат текшируви ўтказилган. Хизмат текшируви натижасига кўра, ИИО ходимлари томонидан қонун ва ИИВнинг амалдаги буйруқ талаблари бузилмаганлиги аниқланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!