Сергели автомобиль бозори қачон ва қаерга кўчирилади? — шаҳар ҳокимлиги масъули изоҳ берди

A A A
Сергели автомобиль бозори қачон ва қаерга кўчирилади? — шаҳар ҳокимлиги масъули изоҳ берди

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жойлашган автомобиллар бозори кўчирилиши ҳақида бир неча йилдан буён турлича маълумотлар тарқалиб келади. Kun.uz мухбири бу борадаги саволларга аниқлик киритиш учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги Бозорлар ва савдо комплекслари департаменти Савдо бўлими бошлиғи Фарҳод Туляганов билан боғланди.

— Мана 2-3 йилдирки, Сергелидаги автомобиллар бозори кўчирилиши ҳақида турли гап-сўзларни эшитяпмиз. Бу сафарги хабарлар ҳаққонийми, яъни бу масалада ва якуний муддатлар бўйича аниқ тўхтамга келиндими?

— Бу миш-миш эмас, тарқалган хабарнинг асоси бор. Хусусан, яқинда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Зангиота ва Сергели туманларига ташрифлари давомида берилган топшириқлар ҳамда Сергели туманида жамоатчилик вакиллари билан ўтказилган учрашувда бу масала кўтарилган.

Ушбу ташриф давомида Тошкент вилояти ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимликларига «Истеъмолда бўлган транспорт воситалари ва эҳтиёт қисмлари Сергели бозори» МЧЖ (яъни автобозор)ни кўчириш бўйича лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилган.

Аммо бу бугун ёки эртага бозор кўчирилади, дегани эмас. Аввал тегишли таклиф-лойиҳа ишлаб чиқилади. Мутасадди ташкилотлар билан келишилиб, барча лойиҳа-смета ҳужжатлари тасдиқланганидан кейингина қурилиш ишлари бошланади.

Янги, замонавий бозор қуриб битказилганидан кейин эса кўчириш масаласини кўтариш мумкин. Ўша пайтда ҳозирги автобозорда фаолият кўрсатаётган барча тадбиркорларга савдо дўконлари, хизмат кўрсатиш объектлари ва бошқалар тақдим этилади. Ҳеч бир тадбиркор кўчада қолиб кетмайди.

Хусусий савдо дўконлари эгаларига қонунда белгиланган тартибда компенсация пуллари тўлаб берилади. Бироқ бунинг муддатлари ва тартиби ҳақида гапиришга ҳали эрта.

— Бу бозор Сергели тумани ва Тошкент шаҳри бюджетига салмоқли ҳисса қўшади. Вилоят ҳудудига кўчирилганидан сўнг ҳам у пойтахт бошқарувида қоладими? Солиқлар қайси ҳудудга тўланади?

— Ҳақиқатан хам, бу бозор маҳаллий бюджетга салмоқли ҳисса қўшади. Бундан кейин ҳам бу жараён давом этади. Фақат шу пайтгача солиқ кўринишидаги тушумлар бир чўнтакка тушган бўлса, кейин иккинчи чўнтакка тушади холос. Умумий олганда республика бюджетига тушумлар ўзгармайди. Аксинча, янги бозор кенгайиши ҳисобига тадбиркорлар учун қўшимча иш ўринлари яратилади ва бюджетга солиқ кўринишида қўшимча даромад тушиши ортади.

— Албатта, пойтахтнинг гавжум туманидаги тиғизликни камайтириш учун бозорни кўчириш режаси ўринли. Лекин узоққа қатнаш ноқулайлиги онлайн бозорлар ривожланишига, бунинг ортидан йиғимлар камайишига сабаб бўлмайдими, лойиҳа хуфиёна иқтисодиётга сабабчи бўлиб қолмайдими?

— Ҳозир янги бозор айнан қаерда қурилиши аниқ эмас. Тошкент вилоятининг шаҳримизга чегарадош ҳудудлари кўп, Тошкент шаҳри ва вилояти ўртасида қатнов масаласида муаммо бўлмайди. Ўйлашимизча, пойтахтдан унчалик узоқда бўлмайди. Ҳамма учун бирдак қулай жой танланади, деб ўйлайман.

Онлайн бозор ривожланиши қўрқинчлик холат эмас, бутун дунёда онлайн савдолар ривожланмоқда. Хуфиёна иқтисодиётга бунинг асло алоқаси йўқ.

— Бозор ўрнида бўшаган майдон тақдири бўйича якуний хулосага келинганми?

— Юқорида айтилган ташриф баёнида Бош вазир ўринбосари ҳамда Молия вазирлигига «Истеъмолда бўлган транспорт воситалари ва эҳтиёт қисмлари Сергели бозори» МЧЖ ўрнида лойиҳа қиймати 32,2 млн АҚШ доллари бўлган янги турдаги автомобилларга хизмат кўрсатиш «Car Box Service» лойиҳасини амалга ошириш бўйича ҳисоб-китобларни қайта кўриб чиқиб, таклиф киритиш белгиланган.

Ўйлайманки, ушбу лойиҳа ҳам мутасадди ташкилотларнинг мутахассислари томонидан ҳар томонлама пухта режа асосида қайта кўриб чиқилиб, муносиб таклиф киритилади.

— Сергели туманини марказ билан боғлашда тирбандликларни камайтириш мақсадида пуллик йўл режаси эълон қилинганди. Тирбандликнинг асосий сабабчиси йўқотилганидан кейин у лойиҳанинг келажаги нима бўлади?

— Сергели туманидаги асосий йўлнинг тирбандлигига автобозор асосий сабабчи эмас. Маълумки, Сергели автобозорига асосан шанба ва якшанба кунлари харидорлар кўп борган. Аммо Сергели туманидаги асосий йўлда шанба ва якшанбадан ташқари кунларда ҳам тиғиз пайтларда доим катта тирбандлик кузатилади.

Автобозорнинг кўчирилиши билан туманга бориб-келишдаги тирбандлик муаммоси қисман ечилгани билан, тўлиқ ҳал бўлиб қолмайди. Шу сабабли Сергели туманига олиб борадиган янги йўл қурилиши долзарблигича қолади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Даҳшат! Вафот этган 88 ёшли аёл тобутда ҳушига келди

IDNES.cz нашрининг ёзишича, унинг турмуш ўртоғи 30 май куни тез ёрдам чақириб, хотинида ҳаёт белгилари йўқлигини маълум қилган

БАА бош мураббийи мухлисларга мурожаат билан чиқди

Амирликлар учун жуда муҳим кун ва ажойиб кеча яқинлашмоқда.

Зеленский Кличконинг сўзларидан сўнг жиддий огоҳлантириш юборди

Бу унинг Киев мэри Виталий Кличконинг Киев режими раҳбарини Украинада ҳукм сураётган авторитаризм борасидаги танқидига жавоби бўлди.

Ҳиндистон чўкиб кетмоқда - ярим миллиондан ортиқ қурбонлар

Ҳиндистон шимоли-шарқида муссон ёмғирлари сабаб бўлган сув тошқинлари ва кўчкилар қурбонлари сони 36 кишига етди, 550 мингдан ортиқ аҳоли жабр кўрди.

Тошкент шаҳар ИИББ жиддий огоҳлантиради!

Ички ишлар бош бошқармаси телеграмдаги саҳифасида янги мурожаат эълон қилди.

Ўзбекистонлик тадбиркор Ўткир Юсуповга Тошкент шаҳридан 3 хонали уй ваъда қилди (видео)

Тадбиркор БААга қарши ўйинни Абу-Даби шаҳридаги стадионда бевосита томоша қилди ва ўйиндан кейиноқ ушбу ваъдани берди.

Австрия Истанбулдаги музокаралардан сўнг Зеленскийнинг тақдири даҳшатли бўлишини башорат қилмоқда

Россия урушдан олдин этник руслар яшаган ерларни озод қилган ва назорат қилади.

Украина ядровий мувозанатни бузди

Операция жуда пухта ишлаб чиқилди: украиналиклар дронларни яширинча Россияга олиб кирган

Танишинг: янги "Дунё гўзали" (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Бу галги “Дунё гўзали” танловининг ғолиби таиландлик Сучата Чуангсри бўлди, деб хабар беради расмий сайт. Бу унвон учун 108 нафар иштирокчи кураш олиб борди.

Украинанинг "Паутинa" амалиёти: Путиннинг ядровий самолётлари дронлар билан йўқ қилинди

2025 йил 1 июнь куни Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) томонидан амалга оширилган “Паутинa” номли махсус амалиёт доирасида Россиянинг икки муҳим стратегик ҳаво базаси дронлар орқали ҳужумга учради.

Гўзаллик маликаси 9 ойга қамалди

Бу ҳақда Need To Know (NTK) нашри хабар бермоқда.

Андижон ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов жиноят содир этгани ҳақида хабарлар тарқалди

Хабарларда ҳолат вояга етмаган шахсга нисбатан қилингани айтилган.

Марказий Осиё халқлари учун Россия энди қизиқ эмас

Марказий Осиёдан Россияга келаётган меҳнат муҳожирлари сони сезиларли даражада камайди.

Ҳоким ўринбосари ўзини ёқиб юбордими?

Ижтимоий тармоқларда Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари ўзини ёқиб юборгани ҳақида хабар тарқалди.

Ортиқхўжаев янги лавозимда иш бошлагани айтилмоқда

Тарқалган хвбврлврга кўра, Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциацияси расининг биринчи ўринбосари сифатида иш бошлаган.

Роналду "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду "Олтин тўп" соҳибини аниқлаш мезонлари ҳақида гапирди.

Россия Маскка бошпана берадими?

Илон Маскнинг Доналд Трамп билан зиддиятидан сўнг Давлат Думаси Россия миллиардерга сиёсий бошпана беришга тайёрлигини маълум қилди.

Россия аэродромларига ҳужум қилган дронларни ташиган юк машиналари ҳайдовчиларининг ҳеч нимадан хабари бўлмаган

Бу ҳақида Украина президенти маьлум қилди.

«Жаҳаннам дарвозаси» кратери тез орада сўнади

Туркманистоннинг Қорақум саҳросида ярим асрдан буён ёнаётган «Жаҳаннам дарвозаси» кратери сўнишни бошлади, деб хабар берди Daily Mail.

Путин янги қарорни имзолади: У нима ҳақида?

Россияда айрим маҳсулотларни харид қилишда ёшни биометрик тасдиқлаш тизими ишга туширилмоқда.

Хитойда COVID-19 дан хавфлироқ янги вирус аниқланди

Хитойда HKU5-CoV-2 деб номланган янги вирус қайд этилди. Ҳозирча у фақат кўршапалаклар орасида тарқалмоқда, бироқ штаммлардан бири инсонларга юқиши мумкинлиги аниқланган.

АҚШ сенаторлари Россия қайта қуролланишини англамаптиди — Фридрих Мерц

Германия канцлери Фридрих Мерц АҚШ Конгрессидаги айрим сенаторларни Россиянинг қайта ҳарбий қуролланиш ҳаракатларини тушунмасликда айблади. Унинг фикрича, улар Москва томонидан олиб борилаётган тайёргарлик кўламини ҳақиқий таҳдид сифатида қабул қилмаяпти.

Маск Трампга импичмент талаб қилди ва янги сиёсий партия тузмоқчи

Tesla раҳбари Илон Маск президент Доналд Трампни ношукурликда айблаб, унга нисбатан импичмент чақириқларини оммавий равишда қўллаб-қувватлади.

Россияда болаларга "энергетик" сотганлар учун 500 минг рублгача жарима белгиланди

Янги қонунга кўра, бундай ҳуқуқбузарлик учун: ▪️жисмоний шахсларга — 50 минг рублгача (8,1 млн сўм), ▪️мансабдорларга — 200 минг рублгача (32 млн сўм), ▪️компанияларга — 500 минг рублгача (81 млн сўм) жарима солинади.

Даҳшат! Жанубий Африкада "батут" 12 метр баландликка учиб кетди

Жанубий Африка Республикасида ичида болалар бўлган "батут" 12 метр баландликка учиб кетди.

Мумбай аеропортида қўл сумкасида 40 га яқин заҳарли илонлар билан Таиланддан учиб келган йўловчи қўлга олинди

Бу ҳақда якшанба куни кечқурун Ҳиндистон божхона хизмати хабар берди.

Тошкент вилоятида эшак гўштидан сомса тайёрлаб, сотганларга ҳукм ўқилди

Маълум қилинишича, Нурафшон шаҳрида фуқаро ўндан ортиқ эшакни сўйиб, сотиб келган.

Туркманистондаги “Дўзах дарвозаси” ёниши уч баравар камайди

Бу ҳақда “Туркменгаз” давлат концернига қарашли Табиий газ илмий-тадқиқот институти лабораторияси мудири Ирина Лурьева TESC 2025 халқаро конференциясида маълум қилди, деб хабар беради РИА Новости.

Зеленский: "Россия кейинги ҳарбий ҳаракатларга тайёргарлик кўрмоқда"

Украина президенти Владимир Зеленский АҚШга сафар қилган украин делегациясининг ҳисоботларини эшитди, деб хабар берилади унинг Telegram-каналида.

Ҳиндистонда энг баланд темир йўл мости очилди. У 20 йилдан ортиқ вақт қурилган

у Эйфель минорасидан 35 метр баланд.

Европа Украинани АҚШсиз қўллаб-қувватлашга қодирлигини эълон қилди

Қўшма Штатлар Киевга ҳарбий ёрдамни тўхтатишга қарор қилган тақдирда ҳам Европа Украина қаршилигини қўллаб-қувватлашга қодир, деди Германиядан қурол-яроғ етказиб беришни мувофиқлаштириш учун масъул немис генерали Кристиан Фрейдинг Реутерс агентлигига.

Ғарб Украинадаги вазият умидсиз эканини эълон қилди

Бу ҳақда иқтисодчи Филипп Пилкингтон Х ижтимоий тармоғида ёзди .

ПМC Wагнер Африка мамлакатидан чиқишини эълон қилди

Бу ҳақда Лента.руъга компания матбуот хизмати хабар берди.

Келажакдаги фалокат сабаби сифатида янги вирус номланди

АҚШ олимлари янги коронавирус ҲКУ5-CОВ-2 ни топдилар, у одамларни юқтиришдан атиги битта мутатсион бўлиши мумкин. У Хитойда кўршапалак намуналаридан ажратилган ва тадқиқотга кўра, маълум ўзгаришлар билан инсон ҳужайраларига кириб боришга қодир. Натижалар Натуре Cоммуниcатионс журналида чоп этилган .

12 мамлакатда 20 киши болаларни жинсий савдоси иши бўйича ҳибсга олди

“Репорт” Euronews телеканалига таяниб хабар беришича , ҳибсга олинганлар орасида Европа, АҚШ ва Лотин Америкасидан келган тиббиёт ходими ва икки нафар ўқитувчи бор.

Россиянинг Киевга ракеталар ва дронлар билан зарба бериши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

6 июн тонгида Россия томонидан Украина пойтахти Киевга ракеталар ва дронлар ёрдамида кучли ҳужум уюштирилди. Ҳужум оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлди, яна 20 нафар одам турли тан жароҳатлари билан жабрланди.

Италияда футболчига саратон касаллигини тилаган ҳакам икки йилга футболдан четлатилди

Бу ҳақда Gazzetta dello Sport нашри ёзмоқда.

Трамп ва Маск ижтимоий тармоқларда даҳанаки жангларга киришди

АҚШ президенти Доналд Трамп ва Tesla ҳамда SpaceX хўжайини, Ҳукумат самарадорлиги департаменти (DOGE)нинг собиқ раҳбари Илон Маск 5 июнь куни ижтимоий тармоқларда кескин можарога киришди. Трамп, хусусан, Маскнинг компанияларини субсидиялардан маҳрум қилиш билан таҳдид қилган ва Маск SpaceX Dragon космик кемаси фаолиятини зудлик билан тўхтатаётганини айтиб, жавоб қайтарган.

Ғазода Исроил армиясининг 4 нафар аскари ўлди

Бу ҳақда Al Arabiya хабар бермоқда.

Тошкент вилоятида эшак гўштини сотганларга 2 йил қамоқ жазоси тайинланди

Оҳангаронда тезкор тадбир пайтида 23 бош тирик ва 15 бош сўйилган эшак аниқланди.