Сенегалда тартибсизликлар авж олди

Сенегалда тартибсизликлар авж олди

The Guardian газетасининг хабар беришича, Сенегалда президентлик сайловларининг кечиктирилишига қарши оммавий намойишлар тартибсизликлар ва полиция билан тўқнашувларга айланиб кетди.

Тартибсизликлар мамлакат пойтахти Дакар ва бошқа шаҳарларни қамраб олди. Дакарда полиция оломонни назорат қилиш учун кўздан ёш оқизувчи газ, резина ўқлар ва шовқинли гранаталардан фойдаланишга мажбур бўлди. Мамлакат шимолидаги Сен-Луи шаҳрида, дастлабки маълумотларга кўра, полиция билан тўқнашувда бир талаба ҳалок бўлган. Дакар кўчалари ёнаётган шиналар тутуни билан қопланган, намойишчилар йўлларни тўсмоқда.

Маҳаллий меъёрларга кўра, Ғарбий Африканинг энг тинч мамлакатларидан бири бўлган Сенегалдаги норозилик намойишлари амалдаги президент Макки Салл 25 февралга белгиланган президентлик сайловлари номаълум муддатга қолдирилганини эълон қилганидан кейин авж олди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!