Сенатор Ўзбекистонда тўйларни ҳудудий ички ишлар органлари назоратида ўтказишни таклиф қилди

Сенатор Ўзбекистонда тўйларни ҳудудий ички ишлар органлари назоратида ўтказишни таклиф қилди

Ўзбекистон Сенати «оилалар фаровонлигини таъминлаш, улардаги ажралишларнинг олдини олиш, меҳнат билан топилган маблағларни фарзандлар камоли учун сарфлаш»ни назарда тутувчи меъёрий ҳужжатни ишлаб чиқиш вақти келди. Бу фикр Сенат аъзоси, Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Мақсуда Ворисова томонидан билдирилди.

Сенаторнинг фикрича, парламент юқори палатаси томонидан қабул қилиниши лозим бўлган меъёрий ҳужжатда қуйидаги масалаларга аниқ ечим берилиши лозим:

Биринчидан, Сенат томонидан Ўзбекистонда тўй ва бошқа маросимларда ортиқча сарф-харажатларга йўл қўймаслик, исрофгарчиликнинг олдини олиш, сохта обрў қозониш мақсадида, бир кунда ортиқча маросимлар, дабдабали тўйларга барҳам бериш, ҳар бир ҳудуднинг ўз яхши анъаналарини ҳисобга олган ҳолда, тўй ва маросимларнинг аниқ меъёрини белгилаш ҳақида қарор қабул қилиниши лозим.

Иккинчидан, никоҳланувчилар ўртасида иккала томоннинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари акс эттирилган, оилавий ҳаётда ва ажрим рўй берган ҳолатда бажарилиши зарур бўлган вазифалар аниқ белгиланган «Никоҳ шартномаси» тузилиши мажбурий жорий этилиши зарур.

Учинчидан, тўй қилувчи иккала тараф ўртасида томонларнинг вазифалари ва мажбуриятлари аниқ кўрсатилган, Сенати қарори талаблари асосида тузилган «Тўй шартномаси» амалга татбиқ қилиниши керак.

Тўртинчидан, тўй ва бошқа маросимларнинг Сенат қарори асосида ўтказилиши назорати маҳалла фуқаролар йиғинлари ва ҳудудий ички ишлар органлари томонидан назорат қилиниши керак.

Бешинчидан, барча жамоат ташкилотлари, вазирликлар, оммавий ахборот воситалари томонидан аҳоли орасида дабдабабозлик ва исрофгарчиликка қарши тарғибот ишлари олиб борилиши керак.

Олтинчидан, бу ишларда барча даражадаги раҳбар ходимлар шахсий намуна кўрсатишлари лозим.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!