Дронларнинг отаси, миллиардер ва Туркия президентининг куёви. Forbes Салчук Байрактарнинг бойлигини 1,2 миллиард доллар деб баҳоламоқда.
Бугун у дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида 2456-ўринда.
Селчук Байрактар 44 ёшда, у Туркиянинг ҳарбий учувчисиз учиш аппаратлари ишлаб чиқарувчи “Baykar” компаниясининг 52,5% акцияларига эгалик қилади. У директорлар кенгашини бошқаради ва техник директор ҳисобланади.
У компания раҳбариятини акаси Ҳалук Байрактар билан баҳам кўради.
Компания 1984 йилда уларнинг отаси Ўздемир томонидан Туркия автомобиль саноати учун портлар ишлаб чиқариш учун асос солинган.
“Baykar”нинг савдолари 2022 йилда 1,4 миллиард долларни ташкил этган бўлса, Европа, Африка ва Яқин Шарқдаги ҳарбийлар билан тузилган шартномалар туфайли экспорти 2023 йилда 1,8 миллиард долларга етди.
“Baykar”нинг энг машҳур экспорт маҳсулоти “Bayraktar” учувчисиз самолёти Украина қўшинлари томонидан шу қадар муваффақиятли ишлатилганки, у машҳур халқ қўшиғи учун илҳом манбаи бўлди.
2016 йилда Селчук Сумея Эрдўғанга турмушга чиқди ва Туркиянинг амалдаги президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғaннинг куёви бўлди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.