Охирги 10 кунликда Ўзбекистонда “снос”лар масаласи долзарб бўлиб турибди. Бунга Хоразм, Фарғона ва Қашқадарё вилоятларидаги ҳолатлар сабаб бўлгани кўпчиликка маълум.
"Qalampir.uz"нинг ёзишича, Ўзбекистон Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти директори Сайёра Хўжаева Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга ушбу масалада очиқ хат йўллади. Мактуб матни унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига жойлаштирилди. У мамлакатдаги юқори лавозимларга кадрларни танлаш сиёсати ўзини оқламаганини айтиб, “Давлат хизматчилари тўғрисида”ги Қонунни қабул қилишга эҳтиёж борлигини қайд қилган.
“Сўнгги икки-уч кун мамлакатимиз кадрлар сиёсатидаги бўшлиқларни яна бир бор намойиш этди. Нима дейишингиздан қатъи назар, “кадрлар ҳамма нарсани ҳал қилади” деган машҳур ибора бугун ҳам, эртага ва ҳар доим ҳам долзарб бўлади. Сизнинг мансабдор шахсларга айтган гапларингиз шундан далолат берадики, ҳозирга қадар амалда бўлган кадрларни танлаш ва уларни тақсимлаш тизими ўзини оқламади ҳамда “Давлат хизматчилари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини қабул қилиш вақти келди”, дейди Хўжаева.
Сайёра Хўжаева ўз мактубида Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов, Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев ва Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев Президент командасида бўлгани учун ҳам одамлар уларга бўйсунганини айтади:
“Учала ҳоким, “снос”лар билан боғлиқ сўнгги воқеалар “қаҳрамонлари”ни сиз узоқ вақтдан бери танигансиз ва уларга ишонгансиз. Ҳокимлар сизнинг одамларингиз экани ва ҳамма уларга бўйсуниши кераклиги ҳақидаги сўзларингиз барчанинг ёдида. Тан олиш керакки, улар сизнинг ишончингизни оқламади, аксинча, ўзининг хатти-ҳаракати билан сиз, сизнинг сиёсатингизга панд берди ҳамда дунё ҳамжамияти олдида давлат ҳокимиятини обрўсизлантирди. Фуқаролар Шуҳрат Ғаниев, Фарҳод Эрманов ва бошқа айрим ҳокимларнинг қонунга риоя қилмаслик, қўпол, баъзан сурбетларча хатти-ҳаракатларидан шикоят қилди. Аммо, маълумки, жавобгарликнинг йўқлиги ўзбошимчаликка олиб келади. Мен фуқаролик жамиятининг вакилиман, биз сиз ва сизнинг ислоҳотларингизга ишонамиз. Бугун эришган барча ютуқларимизни санаб ўтирмайман, бунинг учун сизга миннатдормиз”.
Сайёра Хўжаева ёшлар орасида раҳбарлик лавозимларига тайинлашга лойиқ ёшлар кўплигини айтган.
“Сизга чексиз ишонаётган халқаро ҳамжамият ҳам жиддий ўзгаришлар, жумладан, кадрлар сиёсатида катта ўзгаришларни кутмоқда. Иқтидорли ёшлар жуда кўп. Аммо стереотиплар уларни илгари суришга тўсқинлик қиляпти. Сизнинг атрофингиздаги шахслар асосан “ўз одамлари”ни юқори лавозимларга олиб чиқмоқда, сизга ишонадиган ҳамда Ўзбекистон энг илғор давлатлар қаторига киришини истайдиган ҳақиқий ватанпарварлар тарихдан четда қолмоқда”, дейди Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти директори.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
АҚШ молия вазири Скотт Бессент CNN телеканалидаги интервюсида президент Доналд Трамп томонидан жорий этилган янги божлар ва уларнинг истеъмолчиларга таъсири ҳақида фикр билдира туриб, Walmart каби йирик чакана савдо тармоқлари божлардан келиб чиқадиган харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олиши, аммо бу маҳсулот нархларининг ошишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.
Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.
Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.
АҚШ 2025 йил охирига қадар Европа қитъасидаги ҳарбий контингентини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда НАТОдаги АҚШ доимий вакили Мэттю Уитакер маълум қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистони, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) қилган ташрифлари натижасида Америка иқтисодиётига 12-13 триллион доллар миқдорида сармоя киритиш бўйича келишувларга эришилганини маълум қилди.
Нодавлат ташкилот ҳисоботига биноан, 2022 йил 24 февралдан буён Россия қуролли кучлари Украинанинг 25 та меҳмонхонасига 31 марта ҳужум қилган. Ушбу меҳмонхоналар асосан фронт чизиғига яқин ҳудудларда - Харков, Донетск, Днепропетровск, Одесса ва Киевда жойлашган.
Сотувчи М.О. фуқаро Р.М.га кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ушланиб, ундан 13 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.
Президент Маҳмуд Аббос таъкидлашича, мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги фаластинлик қочқинлар сони 7 миллион кишига етди. Бу ҳақда WAFA агентлиги хабар берди.
ТИВ матбуот котиби Георгий Тихий шундай деди: Путин Зеленский билан Истанбулда учрашиш ва урушни тўхтатиш бўйича жиддий музокара ўтказиш ўрнига, Россиядан фақат шахсий ҳақоратлар эшитилмоқда.
Европа Иттифоқи Ҳарбий қўмитаси раҳбари Роберт Бригер маълум қилишича, ҳозирда Европа Иттифоқида Россия нефтини ташиётган танкерларни ушлаб қолиш операциясини бошлаш учун етарли ресурслар мавжуд эмас.