Сахалинда мактаб ўқувчилари бўлган автобус ЙТҲга учради

Сахалинда мактаб ўқувчилари бўлган автобус ЙТҲга учради

Бугун, 3 февраль куни эрталаб Россиянинг Сахалин вилояти жанубидаги Холмский туманида мактаб автобуси автоҳалокатга учради. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Қайд этилишича, Сахалинда мактаб автобуси билан содир бўлган ЙТҲда етти киши жабрланган.

Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

“Дастлабки маълумотларга кўра, бугун эрталаб Бамбучки қишлоғи яқинида бошқа транспорт воситаси автобусга бориб урилган”, — дейилади хабарда.

Расмийларга кўра, автобус Холмский тумани Чапланово қишлоғидан кетаётган бўлган. Тўқнашув вақтида унинг ичида 11 нафар бола бўлган.

Мактаб ўқувчилари шифокорлар томонидан кўрикдан ўтказилган, жабрланганлар йўқ, батафсилроқ маълумот ҳозирча келтирилмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!