Саудия Арабистонида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 42 нафар ҳиндистонлик зиёратчи ҳалок бўлди

A A A
Саудия Арабистонида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 42 нафар ҳиндистонлик зиёратчи ҳалок бўлди

India Today хабарига кўра, автобус Маккадан Мадинага кетаётганда дизель цистернаси билан тўқнашиб кетган.

Тўқнашув жуда кучли бўлгани сабаб бир қанча зиёратчи воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган, бошқалари оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.

Ҳиндистон ҳукумати фожиадан қаттиқ қайғуга тушганини билдириб, Саудиядаги элчихона ва консулхона жабрланганлар ҳамда уларнинг яқинларига барча зарур ёрдамни кўрсатаётганини маълум қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!