Саудия Арабистонида коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида Рамазон ҳайити арафасида 22 майдан ҳаракатланишга тўлиқ тақиқ киритилди. Бу ҳақда Саудия Арабистони ички ишлар вазирлиги вакили Талол аш-Шалхуб матбуот анжуманида маълум қилди.
Таъкидланишича, тақиқлов подшоҳликнинг барча шаҳарлари ва туманларида 22 май соат 17:00дан кучга кириб, 27 майгача 24:00 гача амал қилади.
Саудия Арабистонида коронавирусга чалинганлар сони кескин кўпаймоқда ва 22 май куни мамлакатда бир кун ичида коронавирусга чалинганлар сони 2642 нафарни ташкил қилиб, бу борада рекорд кўрсаткич қайд қилинди.
Пандемия бошлангандан бери подшоҳликда 67,7 мингдан кўпроқ одам коронавирусга чалинган, ундан вафот этганлар сони 364 нафарни ташкил қилмоқда. Соғайиб кетганлар 39 мингдан кўпроқ..
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Financial Times нашрининг хабар беришича, Франция президенти Эммануэль Макроннинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчилари — Эммануэль Бонн ва Бертран Бухвальтер февраль ойида Москвага Украина бўйича тинчлик музокаралари таклифи билан ташриф буюрган.
Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (ФИФА) интизом қўмитаси Исроил футбол ассоциациясини (IFA) кўплаб қоидабузарликлар учун жаримага тортди, деб хабар бермоқда Lequipe ФИФА расмий сайтига таяниб.
Франция суди жиҳодчи Сабри Эссидни Ироқдаги язидийларга қарши ИШИД томонидан амалга оширилган геноцидда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.