Бирлашган Араб Амирликлари элчихонаси очилиши ва Германиянинг хоҳиш-истакларидан сўнг, баъзи араб ОАВлари Саудия Арабистони элчихонасининг Афғонистон пойтахтида қайта очилиши мумкинлиги ҳақида хабар беришган.
Tasnim агентлиги минтақавий бўлимига кўра, араб оммавий ахборот воситалари Саудия Арабистони Кобулдаги элчихонасини уч ой ичида қайта очишга ва Афғонистон билан дипломатик алоқаларни тиклашга қарор қилганини маълум қилган.
Arab 9 TV телеканалининг хабар беришича, Кобулда БАА элчихонаси очилгани ва Афғонистон билан дипломатик алоқалар тикланганидан сўнг, Риёз расмийлари ҳам дипломатик муносабатларни тиклашга қарор қилган. Етакчи араб канали Саудия Арабистони элчихонаси тез орада Кобулда очилишини айтган.
Аввалроқ «Толибон» ҳаракати расмий вакили ўринбосари Иномулло Самангоний «БАА Кобулдаги ўз элчихонасини қайта очиб, байроғини кўтарди» деб ёзган эди.
«Бу яхши ҳаракат. Илгари яхши муносабатларга эга бўлган Афғонистон ва Бирлашган Араб Амирликлари бу муносабатларни ривожлантиришда давом этиши керак”, - дейди у.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.