Сатурн сайёраси йўлдошлари сони бўйича рекордчига айланди

Сатурн сайёраси йўлдошлари сони бўйича рекордчига айланди

Юпитер сайёраси фанга маълум табиий йўлдошлари сони бўйича етакчиликни Сатурнга бой берди. Аввалроқ Юпитерда 79 та, Сатурнда эса 62 та йўлдош борлиги маълум эди. 

7 октябрда АҚШнинг Карнеги институтидан Скотт Шеппард бошчилигидаги астрономлар Сатурн атрофида яна 20 та йўлдош аниқлашгани маълум бўлди. Шу тариқа, Сатурн йўлдошлари сони 82 тага етган ва газ гиганти йўлдошлари сони бўйича рекордчига айланди. Янги йўлдошлар Гавайи оролидаги Маун-Кеа вулқонида жойлашган “Субару” телескопи ёрдамида кашф қилинган. 

Барча кашф қилинган йўлдошларнинг диаметри 5 кмга яқин. Улардан 17 таси орбита бўйлаб Сатурннинг ўз ўқи атрофидаги айланишига қарама-қарши йўналишда, қолган 3 таси у билан бир хил йўналишда ҳаракатланади.

Карнеги институти янги йўлдошлар учун номлар танлаш танловини эълон қилган ва у 6 декабргача давом этади.   

Бугунги кунда Уранда 27 та, Нептунда 14 та, митти Плутонда эса 5 та йўлдош борлиги маълум. Шунингдек, Қуёш тизимидаги ўнлаб жисмларда 2 тадан, юздан кўпроқ жисмларда эса биттадан йўлдош мавжуд.

Manba: kun. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!