Саратон хавфини оширувчи озиқ-овқат маҳсулотлари айтилди

Саратон хавфини оширувчи озиқ-овқат маҳсулотлари айтилди

Исроилнинг  Лаутенберг университети иммунология ва саратон тадқиқотлари маркази олимлари хулосаларига  кўра,  антиоксидантга бой  маҳсулотлар айрим саратон касалликлари хавфини ошириши мумкин.

Хусусан,  пухта таҳлил натижасида йўғон ичакда саратоннинг тез тарқалишига сабаб бўладиган "айбдорлар" аниқланган. Булар қора чой, шоколад, ёнғоқ  каби антиоксидант миқдори  юқори озиқ-овқат маҳсулотларидир.

Олимларнинг фикрига кўра, саратон касаллигининг ривожланишида ҳал қилувчи ролни "p53" деб номланган оқсил ўйнайди, у ҳужайрадаги ирсий мутацияларни бостирувчи ҳужайрали тўсиқ вазифасини бажаради. Оқсил шикастланганда, у нафақат ҳужайрани ҳимоя қилишни тўхтатади, аксинча, саратон ривожланишини рағбатлантиради, ўсмаларнинг тарқалиши ва ўсишига ёрдам беради.

Тадқиқотчилар антиоксидантга бой маҳсулотлар  билан доимий  озиқлантирилган  сичқонлар устида тажриба ўтказди. Натижада "р53" оқсили сичқонлар  ичак флорасида саратонни қўзғатувчи режимини тезлаштирганлиги аниқланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!