Санкт-Петербургдаги хотира тадбирларига ўзбекистонлик Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари таклиф этилди

Санкт-Петербургдаги хотира тадбирларига ўзбекистонлик Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари таклиф этилди

Улар 26-29 январь кунлари бўлиб ўтади ва Ленинграднинг фашистик блокададан тўлиқ озод қилинганининг 79 йиллигига тўғри келади.

Россия шимолий пойтахти маъмурияти маълумотларига кўра, байрам тантанасига 50 дан ортиқ фахрийлар – Ўзбекистон, Арманистон, Беларусь, Болгария, Германия, Исроил, Қирғизистон, Латвия, Литва, Эстониядан қамалда қолган Ленинград аҳолиси келади.

Ўтган йилнинг ноябрь ойида Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов Тошкентга ташриф буюриб, маҳаллий ҳокимият органлари билан биргаликда “Ленинград ёдгорлиги” пойдеворига капсула қўйган эди.

Ёдгорлик қамалда қолган Ленинграддан эвакуация қилинган аҳолини қабул қилган ўзбек халқига миннатдорлик белгиси сифатида яқин кунларда барпо этилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!