“Самарқанд давлат университети фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–82-сон, 13.01.2022 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Қарор билан Самарқанд давлат университетига атоқли давлат ва жамоат арбоби Шароф Рашидов номи берилди.
Университетда Трансформация офиси ташкил этилади.
Трансформация офиси Университетни 2026 йилгача халқаро рейтингда биринчи 1000 талик рўйхатга киритишга масъул ҳисобланади.
Қарор билан Университетни 2022–2025 йилларда ривожлантириш дастури ва мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди.
Дастур доирасида ёшларни илмий-тадқиқот, конструкторлик ва инновацион ишларга фаол жалб этиш асосида “Стартап” маркази ташкил қилинади.
Шунингдек, Университетда қуйидагилар ташкил этилади:
Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти;
Муҳандислик физикаси институти;
Университетнинг Ургут филиали.
Мазкур институтларда ва Ургут филиалида таълим кредит-модуль тизими асосида2022/2023 ўқув йилидан бошланади.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Financial Times нашрининг хабар беришича, Франция президенти Эммануэль Макроннинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчилари — Эммануэль Бонн ва Бертран Бухвальтер февраль ойида Москвага Украина бўйича тинчлик музокаралари таклифи билан ташриф буюрган.
Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (ФИФА) интизом қўмитаси Исроил футбол ассоциациясини (IFA) кўплаб қоидабузарликлар учун жаримага тортди, деб хабар бермоқда Lequipe ФИФА расмий сайтига таяниб.
Франция суди жиҳодчи Сабри Эссидни Ироқдаги язидийларга қарши ИШИД томонидан амалга оширилган геноцидда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.