Самарқандда ис газидан заҳарланиб вафот этган йигитларни ишлатган "тадбиркор" қамоққа олиндими?

Самарқандда ис газидан заҳарланиб вафот этган йигитларни ишлатган "тадбиркор" қамоққа олиндими?

Самарқанд шаҳрида ис газидан 4 киши вафот этганлиги ҳақида хабар берган эдик. Бугун шаҳарнинг Мақсуд Шайхзода маҳалласида шу масала муҳокамасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда содир бўлган аянчли ҳолат сабаблари, уйда қурувчиларга яратилган шароитлар ўрганилди, бу ҳақда маҳалла фаоллари ва хонадон эгаларининг сўзлари тингланди.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2021 йил 29 март кунги қарори билан марҳум қурувчилар ишлаган уйнинг эгаси Ф.Х.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194- ва 195-моддалари қўлланилиб, маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!