Самарқандда 45 ёшли аёл ўз эрини қасддан ўлдирди

Самарқандда 45 ёшли аёл ўз эрини қасддан ўлдирди

Самарқанд шаҳрининг Гаспарали кўчасида яшовчи 45 ёшли аёл А.О. норасмий турмуш ўртоғи 48 ёшли С.М. билан ўзаро жанжаллашиб, ошхона пичоғи билан унинг ўнг орқа елка қисмига бир маротаба уриб, қасддан ўлдирди.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг «Дарё»га маълум қилишича, воқеа 8 ноябрь куни соат 12:00 ларда содир бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни шаҳар прокуратураси томонидан А.О.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан (Қасддан одам ўлдириш) жиноят иши қўзғатилган.

Аёл қўлга олинган бўлиб, суд қарорига кўра 10 йилдан 15 йилгача озодликдам маҳрум этилиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!