Осиё инфратузилма инвестиция банкининг (ОИИБ) Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган 9-йиллик йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатга олиш бошланди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг telegram-канали хабарига кўра, йиғилиш "Барча учун барқарор инфратузилмани яратиш" мавзусида ташкил этилади.
Йиллик йиғилиш 25-26 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.
ОИИБнинг асосий тадбири бўлган Йиллик йиғилиш Банк ютуқларини намойиш қилиш ва акциядорларнинг фикр-мулоҳазаларини эшитиш имконини беради ҳамда ОИИБга аъзо мамлакатлардан Банк бошқарувчилари ва делегатларини, шунингдек, Банк ҳамкорлари ва мижозларини, бизнес лидерларини, фуқаролик жамияти ташкилотлари ва бутун дунё бўйлаб экспертларни бирлаштирган мулоқот платформаси бўлиб хизмат қилади.
Ўзбекистон ОИИБнинг таъсисчи давлатларидан бири ҳисобланади. Банкнинг мамлакатимиздаги умумий инвестиция портфели 3 миллиард доллардан ошади. ОИИБ ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида имзоланган уч йиллик инвестиция дастури доирасида яна 2 миллиард долларлик лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.
Йиллик йиғилиш ҳақида қўшимча маълумотларни aiib.com сайтидан ёки annualmeeting@aiib.org электрон почта манзилига мурожаат қилиб олиш мумкин.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.
Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.