Салоҳ: "Реал" билан битмай қолган ишимиз бор"

Салоҳ: "Реал" билан битмай қолган ишимиз бор"

«Ливерпул» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Чемпионлар лигаси финалида «Реал»га қарши ўйинга муносабат билдирди. «Қизиллар» Парижда Карло Анчелотти шогирдлари билан куч синашади.

«Битмай қолган ишимиз бор», деб ёзди Муҳаммад ижтимоий тармоқда.

Салоҳ 2018 йилги финал воқеаларига шама қилди. Ўшанда «Ливерпул» Киевдаги Чемпионлар лигаси финалида «Реал»га ютқазган (1:3), Салоҳ эса биринчи бўлимда Серхио Рамоснинг қўпол ҳаракати туфайли жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!