Салоҳ Мисрдаги ёниб кетган черковни тиклаш учун 150 минг евро хайрия қилди

Салоҳ Мисрдаги ёниб кетган черковни тиклаш учун 150 минг евро хайрия қилди

«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ хайрия ишига қўл урди.

14 август куни Мисрнинг Гиза шаҳридаги черковлардан бирида юз берган ёнғин оқибатида энг камида 41 киши вафот этган, ўнлаб кишилар жабрланганди.

Мисрлик журналист Иброҳим Гаваднинг ёзишича, «Ливерпуль» етакчиси ёнғиндан зарар кўрган ибодатхонани тиклаш учун 3 миллион миср фунти (150 минг евро) ажратган.

Аввалроқ, Муҳаммад Салоҳ Мисрдаги фожиали воқеа оқибатида вафот этганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлигини билдирган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!