Саида Мирзиёева: "Ўзбекистон тўхтаб қолмайди. Биз эндигина бошладик"

Саида Мирзиёева: "Ўзбекистон тўхтаб қолмайди. Биз эндигина бошладик"

Ўзбекистон масштабли ўзгаришларнинг эндигина бошида турибди. Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Alter Ego лойиҳасига берган интервьюсида шу ҳақда айтиб ўтди.

Ўзбекистон ислоҳотлар чўққисига чиқдими ёки бир жойда тўхтаб қолдими, деган саволга Саида Мирзиёева бундай ёндашувни рад этди: «Қўйсангиз-чи. Менимча, ҳеч қачон тўхтаб қолиш бўлмайди. Биз эндигина бошладик».

«Ишларни йўлга қўйдик ва оз бўлса-да, қандайдир енгилликни ҳис қила бошладик. Бизнес қилиш анча осонлашди», — деди у.

Шу билан бирга, у муаммолар ҳали ҳам кўплигини, айниқса, ҳудудларда қийинчиликлар борлигини таъкидлади: «Мен вилоятларга бораман, жуда кўп қийинчиликлар борлигини кўраман. Ҳа, муаммолар жуда кўп, давлатнинг имкониятлари эса кичик. Тўғри тушунинг, биз имкониятлари чекланган мамлакатмиз».

«Чекиланган имкониятлар» деганда нимани назарда тутганини изоҳлар экан, Саида Мирзиёева географик, молиявий ва инфратузилмавий омилларни санаб ўтди.

«Денгизга чиқишимиз учун иккита мамлакатни босиб ўтиш керак… Пулсиз ҳеч нарсани ҳал қилиб бўлмайди. Ҳамма нарса — пул», — деди у.

Унинг сўзларига кўра, мамлакатдаги инфратузилма анча эскирган. «Бу нафақат Ўзбекистоннинг, балки бутун постсовет ҳудудининг муаммоси, деб ўйлайман. Инфратузилма совет давридан — 70, 60, 50-йиллардан қолиб кетган. Буларнинг барчасини ислоҳ қилиш учун катта, жуда катта маблағ керак. Биз босқичма-босқич кетяпмиз».

Сув — энг асосий устувор вазифа

Саида Мирзиёева Президент администрациясида бешта устувор йўналиш белгилаб олинганини айтди. Энг асосий устувор вазифа — сув.

Унинг қайд этишича, бу мамлакат учун «яқин келажакдаги» жиддий муаммо, гарчи бу ҳақда омма олдида кўп гапирилмаса ҳам.

«Эътибор кам қаратиляпти, деб бўлмайди. Биз бу ҳақда кам гапиряпмиз, шекилли. Мана шу ерда биз бироз оқсаяпмиз. Лекин аслида бу — администрациямиз диққат марказидаги энг асосий масалалардан бири».

Бошқа устувор йўналишлар қаторида у таълим, тиббиёт, бизнес ва суд тизимини санаб ўтди: «Шаффоф ва адолатли суд тизимисиз буларнинг ҳеч бирига эришиб бўлмайди».

«Мен бу ерда «хўжакўрсин»га ўтирганим йўқ»

Ислоҳотларга бўлаётган қаршиликлар ва жойлардаги ҳақиқий аҳволдан қанчалик хабардор экани сўралганда, Саида Мирзиёева бу борада жамоаси ва маълумотларни текшириш тизимига суянишини айтди.

«Мен доим айтаман: болалар, мен бу ерда «хўжакўрсин»га ёки чиройли гаплар гапириш учун ўтирганим йўқ. Бу ерда, администрацияда реал вазиятни билиш учун ўтирибман», — деди у.

У маълумотни бузиб кўрсатишга уринишларни маънисиз иш деб атади. «Нимага? Бундан нима маъно? Мен барибир билиб оламан. Барибир ҳақиқатнинг тагига етаман… Агар бирор киши ҳисобот берса, менда, албатта, иккинчи томон ҳам бор. Менда разведка жуда зўр ишлайди».

«Ҳар бир кейс — тизимни яхшилаш учун имконият»

Кўп масалаларни ҳал қилиш учун шахсан аралашиш талаб этилаётгани ҳақидаги вазиятга изоҳ берар экан, Саида Мирзиёева буни иш жараёни сифатида қабул қилишини айтди.

«Биз ишлашимиз керак… Ҳозир вазият шунақа, эртага бошқача бўлади ва сўзсиз яхшироқ бўлади, чунки биз бу ишни йўлга қўямиз».

Айтишича, ҳар бир конкрет ҳолатга унинг жамоаси «тизимни тартибга солиш имконияти» сифатида қарайди.

Администрация раҳбари турли соҳалардаги муаммолар — суд тизимидан тортиб бизнес, таълим ва гендер масалаларигача — бир-бири билан чамбарчас боғлиқ эканини таъкидлади.

«Менга халқаро дипломатия ёқади»

Саида Мирзиёева ўзи учун нима билан шуғулланиш энг қизиқ экани ҳақида гапирар экан, уни энг кўп халқаро дипломатия ўзига тортишини айтди.

«Мен бир умр, болалигимдан дипломат бўлишни орзу қилганман. Одамлар билан мулоқот қилиш, алоқаларни йўлга қўйиш — бу менинг қўлимдан энг яхши келадиган иш. Бу талант бўлса керак».

Шу билан бирга, у ишнинг катта қисми «комфорт зона»дан чиқишни талаб қилишини қайд этди: «Мен доим комфорт зонадан чиқаман. Қаерда ўзимни қулай ҳис қилсам, ўша ер менга ноқулай туйилади. Қаерда ички қаршиликни ҳис қилсам, демак, ўша ерда ўсяпман».

«Мен турли идеология ва ҳикматларни хуш кўраман. Жуда кўп ўқийман ва ўзимнинг, айтайлик, қатъий догмаларимга амал қиламан. Бу — проактив яшаш дегани. Ҳаётнинг мазмуни — эзгулик улашишда. Яъни агар сен бу дунёга келдингми, сенда маълум хислатлар ва имкониятлар борми, вазифанг — фақат бериш, бериш ва яна беришдан иборат бўлиши керак. Шунда ўртада узвий боғлиқлик, табиий айланиш ҳосил бўлади».

У проактив ёндашувни энг муҳим деб атади: «Проактивлик — бу муаммони кўрганингда, уни шунчаки муаммо эмас, балки имконият деб билишингдир».


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ўзбекистонда янги кўл пайдо бўлди

Бухоро вилоятидаги Қизилқум чўли ўртасида тахминан 80 квадрат километр майдонни эгаллаган йирик сув ҳавзаси аниқланди.

Жаҳон чемпионатининг энг қиммат терма жамоалари рейтинги эълон қилинди

2026 йилги мундиалда илк бор 48 та жамоа бош соврин учун кураш олиб боради.

Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвуз нега ортга қайтарилди?

Ҳолат назорат остига олинди ва чегара масканларида карантин остидаги маҳслуотларнинг назорати кучайтирилиши белгиланган.

Рустам Ғоиповга “Халқ артисти” унвонининг берилиши шахсан давлат раҳбарининг ташаббуси бўлган

Ўзининг бетакрор ижоди, дилларга яқин қўшиқлари ва юксак маҳорат билан ижро этилган жонли чиқишлари орқали миллионлаб мухлислар меҳрини қозонган Рустам Ғоиповга “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони берилди.

Канада - Ўзбекистон ўйини соат нечада бошланиши ва қайси канал орқали трансляция қилиниши маълум бўлди

Ўзбекистон миллий жамоаси 1-июнь куни Канада терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди

Каталониянинг «Барселона» клуби ўз ҳимоячиларидан бири билан хайрлашиши мумкин.

«Олтин тўп»га даъвогарлар: Goal ЖЧ олдидан рейтингини янгилади

Чемпионлар лигаси финалида «ПСЖ» «Арсенал»ни пенальтилар сериясида (1:1, 4:3) мағлуб этганидан сўнг, Goal нашри «Олтин тўп» учун асосий даъвогарлар рўйхатини янгилади.

Фабио Каннаваро: “Ўзбекистон терма жамоасидаги муҳитдан завқ оляпман, аммо бош мақсадим — Италия бошқарувига келиш”

2006 йилги Жаҳон чемпиони ва “Олтин тўп” соҳиби, айни пайтда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритаётган Фабио Каннаваро фаолиятидаги энг катта мақсади ҳақида гапирди.

Олимлар хавотирда: Ер секинлашмоқда

Ер сайёраси сўнгги 3,6 миллион йил ичида кузатилмаган даражада секинлашмоқда, деб хабар берди "BBC Science Focus".

Россия Молия вазирлиги ва Марказий банк Путинни огоҳлантирди

Агентлик хабарига кўра, Владимир Путин иқтисодий блокка мудофаага алоқадор бўлмаган бюджет харажатларини тежаш бўйича топшириқ берган.

10 минг қадам юрганларга пул тўлайдиган платформа ишга тушди

Илова 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари қачон ўтказилиши маълум бўлди

Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.

МДҲ давлатларида қанча Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари қолган?

2026 йилнинг май ойи ҳолатига кўра, орамизда яшаб келаётган фахрийларнинг сони мамлакатлар кесимида турлича.

Эрон 57 та мусулмон давлатидан иборат “Ислом NATOси” ни тузишга чақирди

Бу ҳақда Iran International хабар берди.

АПЛда нархи энг кўп ошган футболчилар маълум қилинди: Ҳусанов ҳам "топ-10"да

Футболчиларнинг трансфер қийматини баҳолашга ихтисослашган "Transfermarkt" портали 2025/26 йилги мавсум якунланганидан сўнг Англия Премьер-лигаси бўйича маълумотларни янгилади.

Қувайт аэропортига АҚШнинг Patriot ҳаво мудофаа тизими томонидан ҳужум қилинган

Бу ҳақда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) вакили Ҳусайн Моҳеби маълум қилди.

NATO бош котиби Россия ҳарбийларига мурожаат қилди

Рюттенинг сўзларига кўра, Россия расмийлари Украинадаги урушга кетаётган аскарларга бераётган қуроллар талабга жавоб бермайди

Туркиялик эркак дунёнинг энг бой одамларидан бирига айланди

Такало бу пуллар унинг ҳисобига қандай келиб қолгани ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини айтди.

2026 йил ёзда Марказий Осиё мамлакатларида аномал даражада кучли ёғингарчиликлар кузатилиши мумкин

Таъкидланишича, об-ҳавонинг нормал ўзгариши ўрнига, минтақага улкан миқдорда ёғингарчилик тўсатдан ёпирилади.

Конгода Эбола эпидемияси авж олаётган бир пайтда 11 нафар бемор касалхобадан қочиб кетди — Bloomberg

Агентлик маълумотларига кўра, Эбола вируси Конго Демократик Республикасининг янги ҳудудлари бўйлаб тарқалмоқда, шифокорлар учун эса вазиятни назорат қилиш тобора қийинлашиб бормоқда.

Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди

Эркак Қарши туманидаги хонадонида эшак сўйиб, гўштини турли бозорларда сотиб келган. Хонадонидан 247 кг гўшт ва қарийб 100 та эшак териси топилган.

Тошкентнинг 5 та ҳудудида электр таъминотида узилишлар кузатилди

Бу эса метро поездлари ҳаракати ҳамда бекатлардаги ёритиш тизимлари фаолиятига ўз таъсирини кўрсатган.

Кувайт Эрон билан боғлиқ жиддий қарор қабул қилди

Бу ҳақда Кувайт оммавий ахборот воситалари хабар берди.

Украина дронлари Санкт-Петербургга ҳужум қилди: иқтисодий форум куни йирик зарбалар қайд этилди

Кечаси Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти Украина дронлари ҳужумига учради. Ленинград вилояти губернатори Александр Дрозденко маълум қилишича, вилоят осмонида 59 та учувчисиз учиш аппарати уриб туширилган.

АҚШ ва Мексика чегараси остидаги туннелдан қиймати $45 млнга тенг бир тонна кокаин топилди

Туннел гидравлик лифт, электр ва шамоллатиш тизими билан жиҳозланган.

Кубилюс: «Украинани қанча керак бўлса, шунча қўллаб-қувватлаймиз» деган гап мени хавотирга солади

Европа Иттифоқининг мудофаа бўйича комиссари Андрюс Кубилюс Европа Иттифоқи Украинани «қанча керак бўлса, шунча вақт қўллаб-қувватлайди» деган баёнотлар унда хавотир уйғотишини билдирди.

АҚШ маълум шартлар асосида Эроннинг ядро энергиясидан фойдаланишига қарши эмас

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Вашингтон маълум шартлар бажарилган тақдирда Эроннинг ядро энергиясидан фойдаланишига рухсат беришга тайёрлигини билдирди.

Африкада Эбола яна қайтди, АҚШ етакчилигига эҳтиёж кучаймоқда

Американинг нуфузли нашри — The Wall Street Journal таҳририяти «2014 йилги Эбола сабоқларини қўллаш вақти келди» сарлавҳали мақоласида Африкада Эбола вируси яна авж олаётгани ва бу вазиятда АҚШнинг фаол иштироки муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Туркий дунёнинг моддий ва номоддий меросини асраб-авайлаш бўйича стратегик учрашув Парижда бўлиб ўтди

2026 йил 1 июнь куни Парижга амалга оширилган хизмат сафари доирасида Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси президенти профессор Актоти Раимқулова UNESCO Бош директорининг маданият масалалари бўйича вазифасини бажарувчи ўринбосари ҳамда UNESCOнинг Бутунжаҳон мероси маркази директори Лазар Элунду Ассомо билан расмий икки томонлама учрашув ўтказди.

Андижонда 35 млрд сўмлик солиқ кешбеки ўмарилди

Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда 6 нафар фуқаро ва бошқалар ўзаро тил бириктирган

Самарқанднинг Пахтачи туманида 4 киши сувда чўкиб кетди

Ҳодиса оқибатида 3, 6, 9 ва 10 ёшли болалар ҳалок бўлган. Маҳалла одамлари кечаси билан болаларнинг мурдасини излашган.

Навоийда кўп қаватли уйда ёнғин чиқди

Дастлабки маълумотларга кўра, тўққиз қаватли уйнинг тўққизинчи қаватида жойлашган саккизта хонадоннинг том қисми, шифтлари ва ички ҳудуди жами 300 квадрат метр майдонда ёнган.

Украина зарбалари ортидан Россияда нефть қайта ишлаш ҳажми 16 йиллик минимумга тушди

Бу кўрсаткич 2009 йилдан бери қайд этилган энг паст даража ҳисобланади.

Байрут аҳолиси Даҳия туманини тарк этмоқда

Ливан пойтахти Байрутнинг жанубий чеккасида жойлашган Даҳия тумани аҳолиси ҳудудни оммавий равишда тарк этмоқда.

Эрон АҚШ ва Исроил зарба берган ерости ракета базаларининг учдан икки қисмини тиклади

CNN маълумотларига кўра, Эрон АҚШ ва Исроил томонидан нишонга олинган ерости ракета мажмуаларини тез суръатларда қайта тикламоқда.

Жанубий Кореядаги мудофаа заводида юз берган портлашда 4 киши ҳалок бўлди

Мазкур заводда турли қурол-яроғларни, жумладан, “ер-ер” таснифидаги тактик ракеталарни ишлаб чиқарилади.

АҚШ ҳужумлари оқибатида 200 дан ортиқ киши ҳалок бўлгани маълум қилинди

Жанубий Америка қирғоқлари яқинидаги кемаларга АҚШ томонидан берилган ҳаво зарбалари натижасида 202 киши ҳалок бўлган.

Жанубий Африкада ксенофобия кучайди: Ғарбий Африка давлатлари фуқароларини эвакуация қилмоқда

Ғарбий Африка давлатлари ксенофобия ва зўравонлик ҳолатлари кучайгани сабабли ўз фуқароларини Жанубий Африка Республикасидан эвакуация қилишни бошлади.

ПСЖ ғалабасидан кейин Францияда оммавий тартибсизликлар: қарийб 800 киши ҳибсга олинди

Францияда «Пари Сен-Жермен» клубининг Чемпионлар лигаси финалидаги ғалабасидан сўнг юз берган тартибсизликларда қарийб 800 киши ҳибсга олинди, 200 дан ортиқ киши жароҳат олди.