Қирғизистонда солиқ органлари 2024 йил учун давлат ва муниципал хизматчиларнинг даромадлари тўғрисидаги декларацияларни эълон қилди. Шундан сўнг мамлакат президенти Садир Жапаровнинг ҳам қанча даромад олгани маълум бўлди.
Маълумотларга кўра, Давлат солиқ хизмати томонидан эълон қилинган декларацияларда президент Садир Жапаровнинг 2024 йилдаги даромади 2,2 миллион сом (305 млн сўмдан кўпроқ)ни ташкил этган.
Нашрда таъкидланишича, президентга 2,6 минг квадрат метр майдонга эга бизнес-марказ, Иссиқкўл вилоятининг Тўп туманида жойлашган 63 сотих қишлоқ хўжалиги ерлари ҳамда 21 сотих ер участкаси тегишли. Ҳаракатланувчи мулк сифатида эса унга 100 минг сом (тахминан 14 млн сўм) баҳоланган «Жигули» автомобили қайд этилган.
Шу билан бирга, декларацияда 1,1 миллиард сом (151,1 миллиард сўм) «пулларни қонунийлаштириш» сифатида кўрсатилган. Бу оддий қилиб айтганда — аввал расмий ҳисобларда кўрсатилмаган пулларини кейин қонунийлаштириб, расмийлаштириш демак.
Президентнинг яқин қариндошларининг даромадлари эса 29,7 миллион сомни (173,6 миллион тенгедан ортиқ) ташкил этган.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
Нашр маълумотларига кўра, Исроил Мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) март ойида Ғазода ҳарбий операция ўтказиш режасини ишлаб чиққан, аммо уни фақат Қўшма Штатларнинг розилиги билан амалга ошириш мумкин.
АҚШ президенти Доналд Трамп жума куни мамлакатдаги энг йирик нефт компаниялари раҳбарларини Венесуэла нефт саноатига сармоя киритишга чақирди. Бу чақириқ Қўшма Штатлар томонидан Венесуэла президенти Николас Мадуронинг қўлга олинишидан бир ҳафта ўтиб янгради.