Садир Жапаров Владимир Путинни 70 ёшга тўлиши билан табриклади

Садир Жапаров Владимир Путинни 70 ёшга тўлиши билан табриклади

Қирғизистон ва Россия раҳбарлари телефон орқали ҳамкорликнинг долзарб масалалари, мамлакатларнинг интеграция бирлашмалари доирасидаги ўзаро ҳамкорлигини муҳокама қилдилар.

Жапаров Путинга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва масъулиятли давлат фаолиятида муваффақиятлар тилади. Путин Қирғизистон президентига табрик учун миннатдорчилик билдирди.

Томонлар абадий иттифоқчилик ва стратегик шериклик руҳидаги икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Жапаров ва Путин доимий равишда алоқаларни давом эттиришга келишиб олдилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!