Сабр ва намоз ила ёрдам сўранг

A A A
Сабр ва намоз ила ёрдам сўранг

"(Аллоҳдан) сабр ва намоз ила ёрдам сўранглар. Дарҳақиқат, у (намоз) оғирдир. Фақат хушуъ қилувчиларга (оғир) эмас” ("Бақара" сураси, 45-оят).

Оятдаги “сабр”нинг маъноси, Имом Қуртубийга кўра, сақламоқ, тўхтатиб қолмоқ, халал бермоқдир. “Нафсимни бир нарсага қарши сабр қилдим”, дейилганда, “ўзимни ўша нарсадан тийдим, сақладим”, дегани бўлади.

Аллоҳ таоло Ўзининг китобида итоатда бардавом бўлиш ва амрларига хилоф қилишдан узоқ туриш орқали сабр қилишга буюради. “Фалон киши маъсиятлардан сабр қилди”, дейилади. Маъсиятлардан сабр қилдими, тоатга ҳам сабр қилди, демакдир. Бу хусусда энг тўғри сўз будир. Наҳҳос айтади: “Мусибатларга сабр қиладиган кишига сабр қилувчи дейилмайди, балки у ўша нарсага сабр қилди, ибораси қўлланади. Агар умумий маънода “сабр қилувчи” таъбири қўлланса, уни айтиб ўтганимиз изоҳга кўра тушуниш керак”. Аллоҳ таоло бундай марҳамат этади: "Албатта, сабр қилувчиларга мукофотлари беҳисоб берилур" ("Зумар" сураси, 10-оят).

Парвардигоримиз “сабр ва намоз ила” ояти каримаси билан бошқа ибодатлар орасида намозни алоҳида зикр қилган. Зеро, Қуртубий тафсирида келтирилишича,Пайғамбаримиз (а.с.) ҳам бирор нарсадан қаттиқ ранжисалар, дарҳол намозга суянардилар (яъни намоз билан хотиржам тортардилар) (Аҳмад ривояти). Ривоят қилинишича, Абдуллоҳ ибн Аббос (р.а.) сафарга кетаётганида унга укаси Қусамнинг, бошқа бир ривоятда қизининг ўлими ҳақида хабар келди. Ибн Аббос дарров истиржоъ келтирди (“инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун”, деди), сўнгра йўл четига ўтиб намоз ўқиди ва ортидан “(Аллоҳдан) сабр ва намоз ила ёрдам сўранглар”, оятини ўқиди. Бу ривоятдан маълум бўладики, оятда барча биладиган, шариатдаги намоз ҳақида сўз бормоқда. Аммо бошқалар намознинг луғатдаги маъносини назарда тутиб, оятда дуо қилиш маъносида келганини айтадилар. Бу таъвилга кўра, оят "Анфол" сурасининг мана бу оятига ўхшаш маънони беради: “...Бирор тўдага тўқнаш келсангиз, сабот (ва матонат) билан туринг ва Аллоҳни кўп ёд этинг...” (45-оят).  Чунки сабот бу сабр, зикр эса дуо деганидир.

Учинчи хил фикр Мужоҳидга тегишли. Унга кўра, оятдаги сабрдан мурод рўзадир. Шунинг учун ҳам рамазонни сабр ойи дейилади. Бу фикрга биноан ояти каримада намоз ва рўза ўзаро мутаносиб бўлгани учун ҳам бирга зикр қилинган. Зеро, рўза шаҳватлардан тўсади ва зуҳдни орттиради. Намоз ҳам ёмон ва бузуқ ишлардан қайтаради, киши қалбига хушуъ солади ҳамда намозда Аллоҳ таоло ва охиратни эслатадиган оятлар ўқилади.

Имом Фахриддин Розий ҳам шу фикрга қўшилади. Унинг айтишича, рўзадор одам очлик ва чанқоқликка сабрли бўлади. Нафсини, меъдасини ва фаржини шаҳватидан сақланган кимсадан дунё ғами, дил хиралиги узоқ бўлади. Бунга намоз қўшилгач, қалб Аллоҳ таолони таниш (маърифатуллоҳ) билан мунаввар тортади. Аллоҳ таоло рўзани намоздан олдин зикр қилган. Чунки рўзанинг таъсири нолойиқ нарсаларни кетказиш бўлса, намознинг таъсирида лойиқ нарсалар юзага келади. Зеро, қоидага кўра, керакли нарсаларни юзага келтиришдан олдин кераксизларини кетказиш лозим бўлади.

Азият-озорларга сабр  қилиш нафсга қарши жиҳод қилиш, унинг орзу-ҳавасларидан узоқ туриш бўлиб, у пайғамбарлар ва солиҳ зотларнинг хулқларидан. Яҳё ибн Ямон айтади: “Сабр Аллоҳ таолонинг сенга ризқ қилиб берган ҳолдан бошқасини истамаслигинг ва Аллоҳ таоло дунёйинг ва охиратингга оид ишларларда сенинг учун ҳукм қилган нарсага рози бўлишингдир”.

Сабр шундай улуғ фазилатки, унинг охири ҳилмдир. Киши сабрни ўз фазилатига айлантириши билан хулқи ҳам мулойимлашиб боради. Аллоҳ таолонинг “Ас-Сабур” исми ҳам шунга далолат қилади.

Шаъбий дейди: «Али (р.а.) айтганлар: “Сабр иймон учун танадаги бош каби зарурдир».

Дарҳақиқат, у (намоз) оғирдир”. Муфассирлар оятдаги “у”дан мақсад намозми ёки сабрми, деган масалада турли фикрларни илгари суришган. Баъзиларга кўра, “у”дан мақсад намоздир. Зеро, нафс учун намоз ўқиш рўза тутишдан кўра оғир келади. Чунки рўзада фақат орзу ва шаҳватлардан тийилиш буюрилган. Яъни, рўзадорга ейиш-ичиш ва жинсий муносабат таъқиқланган. Бундан бошқа гаплашиш, юриш-туриш каби эҳтиёжлардан истаганича фойдаланиши мумкин. Намоз ўқиётган кишига бўлса, буларнинг биронтаси мумкин эмас. Намозда барча аъзолар бутун орзу ва шаҳватлардан тўсилади. Шундай бўлгач, намоз нафсга оғирроқ туюлади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло “Дарҳақиқат, у (намоз) оғирдир”, дея марҳамат қилган.

Бошқа тафсирчиларга кўра, оят “у” дейилганда намоз ҳам, сабр ҳам кўзда тутилган. Аммо биринчи фикр ҳақиқатга яқиндир.

Бундан фақатгина хушуъ қилувчилар истисно этилган. “Фақат хушуъ қилувчиларга (оғир) эмас”. Яъни, улардан бошқаларига оғир келади. Маъоний олимлари айтадилар: «Азалда Аллоҳ таоло томонидан танланган ва ҳидоят берилган кимсалардан бошқаларга бу оғир келади”, демакдир».

Аллоҳ таолонинг бу оятидаги “хошиъун” сўзи тавозели, камтарин маъноларини билдирувчи “хошиъ” сўзининг кўплигидир. Хушуъ – бир қисм аъзоларда сокинлик ва тавозелилик шаклида юзага чиқадиган нафсий ҳолат. Қатода айтади: “Хушуъ қалбда бўлади. Намоздаги хушуъ эса қўрқиш ҳамда ўнгу сўлга қарашдан тийилишдир”.

Иброҳим Нахаъий Аъмашга деди: “Шуни билки, хушуъ қаттиқ-қуруқ нарсалар ейиш, қалин  ва дағал кийимлар кийиш, бошини олдинга эгиб юриш эмас. Хушуъ шарафли кишини ҳам, оддий кимсани ҳам ҳақиқат юзасидан тенг кўришдир. Аллоҳ сенга буюрган барча фарзларда итоат қилишингдир”.

Умар ибн Хаттоб (р.а.) бошини қуйи солиб кетаётган ёш йигитга: “Эй фалончи, бошингни кўтар, чунки хушуъ қалбдагидан бошқа нарса эмас”, деди.

Али ибн Абу Толиб (р.а.) айтади: “Хушуъ қалбда бўлиб, мусулмонларга юмшоқ муомала қилиш, намозда ўнгу сўлга қарамасликдир”.

Имом Фахриддин Розий айтади: “Оятдан мурод шуки, намоз хушуъ қилмаган кимсаларга жуда оғир келади. Чунки намоз ўқиганда бирор савобга, уни тарки қилгандан эса қандайдир жазога лойиқ бўлишига ишонмагани учун унга бу иш машаққат бўлиб туюлади. Аммо бу ибодат намоз ўқишдан фойда бисёрлиги, ўқимаслик эса катта зарар эканига ишончи бўлгани учун қалби хушуъга тўла итоатлиларга оғир келмайди. Зеро улар ўқиш билан савоб, абадий неъматларга эга бўлишига ишонишади”.

Manba: azon. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди

Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.

Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Ўзбекистонликлар май ойида 14 кун дам олади

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Москвадаги барча аэропортлар фаолиятини тўхтатди

Шереметево рейсларга ўзгартиришлар киритилиши мумкинлигини эълон қилди. Аввалроқ, "гилам"0 сигнали туфайли Внуково, Домодедово ва Жуковскийда чекловлар жорий этилган эди.

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин»

"Манчестер Сити" афсонаси ҳисобланган Серхио Агуэро «шаҳарликлар» ёш юлдузлари — Нико O’Райли ва Абдуқодир Ҳусановнинг ўйинларига юқори баҳо берди.

Россия Москвадаги парадга борадиган етакчилар рўйхатини эълон қилди

Россия Москвадаги парадга борадиган етакчилар рўйхатини эълон қилди, рўйхатда Марказий Осиё президентлари йўқ.

Мбаппе жароҳатини даволаш ўрнига актриса билан ҳордиқ чиқармоқда. Клуб фанатлари жиддий норозилик билдирмоқда

«Реал Мадрид» мухлислари ҳужумчи Килиан Мбаппени мавсумнинг ҳал қилувчи палласида Италияда севгилиси билан ҳордиқ чиқараётгани учун кескин танқид қилишди.

Президентнинг хотинига ҳукм чиқарган судъя ўлик ҳолда топилди

Полиция воқеани ўрганмоқда, асосий версиялардан бири — ўз жонига қасд қилиш.

«Урушмоқчимисан?» Зеленскийнинг Беларусга йўллаган таҳдиди Ғарбни ҳайратда қолдирди

X ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари Владимир Зеленскийнинг чегаранинг Беларусь томонидаги гўёки «ғалати фаоллик» учун Минскка жавоб қайтариш билан таҳдид қилган баёнотини фаол муҳокама қилмоқдалар.

Криштиану Роналду миллионлаб обуначиларини йўқотди

«Instagram» ижтимоий тармоғи ботлар ва нофаол аккаунтларни оммавий тарзда ўчириш ишларини амалга оширди, деб хабар бермоқда Sports.kz.

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

Уганда президентининг ўғли Туркиядан 1 млрд доллар ва энг гўзал қизни талаб қилмоқда

Уганда президентини ўғли, армия қўмондони Муҳузи Кайнеругаба Туркияга нисбатан баҳсли баёнот билан чиқди.

Жавоҳир Синдаров ва ижтимоий тармоқларни портлатган сурат

Бу лавҳа ҳар икки давлат фойдаланувчилари ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Теҳронда Олий раҳбар вафоти муносабати билан катта мотам маросими бўлиб ўтмоқда

Мотам санаси Эрон ва АҚШ ўртасида икки ҳафталик сулҳ бошланиши билан бир вақтга тўғри келди.

Гвардиола голда Ҳусановни айблади

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Арсенал»га қарши кечган баҳсдаги (2:1) Жанлуижи Доннарумманинг хатоси ҳақида гапирди.

Зеленский Россияга парад ўтказишга рухсат берувчи қарорни имзолади

Ҳужжат тадбирни ўтказишга рухсат беради ва Қизил майдон ҳудудини парад давомида Украина ҳарбийларини жойлаштириш режасидан вақтинча чиқариб ташлайди.

Россияликлар тежамкорлик режимига ўтди

Россияда аҳоли даромадлари ўсиши кескин секинлашди. Кредитлар жуда қимматлашгани сабабли, одамлар пул сарфлаш ўрнига уни юқори фоизли омонатларда сақлашни афзал кўрмоқда.

Путин Трамп билан суҳбат тафсилотларини ошкор қилди

Россия президенти Владимир Путин Оқ уй раҳбари Дональд Трамп билан бўлган сўнгги суҳбат ҳақида маълумот берди.

Трамп 8 майни Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалаба куни деб эълон қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп 2026 йил 8 майни Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалаба куни деб эълон қилди.

Словакия бош вазири: Украина можароси якунига яқинлашмоқда

Словакия бош вазири Роберт Фицо Украинадаги можаро якун топишига оз қолганини билдирган.

ЮНЕСКО билан Марказий Осиё музликларини ҳимоя қилиш борасида ҳамкорлик ўрнатилди

Остонада бўлиб ўтган Минтақавий экологик саммитда ЮНЕСКО ва Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти ҳамкорлигида Марказий Осиё мамлакатларининг иқлим ўзгаришларига барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган йирик минтақавий лойиҳа расман ишга туширилди.

Хитой собиқ мудофаа вазирларига шартли ўлим жазоси берди

Хитой ҳукумати коррупция ва лавозим ваколатларини суиистеъмол қилишда айбланган икки нафар собиқ мудофаа вазирига шартли ўлим жазоси тайинланганини эълон қилди.

Эрон АҚШ таклифига ҳали жавоб бермади — Теҳрон ҳужжатни ўрганмоқда

Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Исмоил Бағоий маълум қилди.

Латвияда Россиядан учиб ўтган иккита дрон қулаб тушди, улардан бири нефт омборига зарар етказди

7 май кечаси ҳаво ҳудудига эҳтимолий таҳдид ҳақидаги хабарни Резекне шаҳри, шунингдек, Резекне, Балви ва Лудза ўлкалари аҳолиси олган

Трамп Эрон билан музокараларни АҚШда ўтказишни таклиф қилди

Дональд Трамп Эрон билан музокараларни АҚШ ҳудудида ўтказишни таклиф қилди.

Чекка ҳудудда ярим аср 16 та қишлоқ суяниб келган тиббиёт маскани буткул янгиланди

1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.

Жиззахда вагонда селфига тушмоқчи бўлган ўсмирни ток урди

Жабрланувчи шифохонага етказилиб, жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ўзбекистонда йирик фирибгарликда айбланган Туркия фуқароси Перудан Тошкентга экстрадиция қилинди

Маълум қилинишича, Интерпол каналлари орқали қидирувга берилган шахс Перудан Ўзбекистонга олиб келинган.

Ишга киритиш, рухсатнома олиш ва нафақа тайинлаш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди

Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.

Исроил Ливан жанубидаги ҳужумларни давом эттирмоқда

NNA маълумотига кўра, Исроил ҳарбий самолётлари эрталабдан Кефре ва Жебшитга зарбалар берган.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши БААга ҳужумлар бўйича ёпиқ мажлис ўтказади

Бу ҳақда Al Jazeera дипломатик манбага таяниб хабар берди.

Чегарада туннеллар орқали қонунбузарликка қарши жавобгарлик кучайтирилади

Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.

Самарқанддаги «заправка»да ёнғин чиқди

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ленинград вилоятининг Кириши шаҳридаги нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум қилинди

Ҳужум фонида Пулково аэропорти ишини чеклади, камида 17 та авиарейс кечиктирилди.

Хитойнинг Хунань провинциясидаги пиротехника заводида портлаш юз берди

​Хитой раиси Си Жинпин ҳодиса юзасидан зудлик билан текширув ўтказиш ва айбдорларни қаттиқ жавобгарликка тортиш бўйича кўрсатма берди.

Оқ уй яқинида яна бир отишма содир бўлди

Associated Press агентлигининг хабар беришича, Оқ уй вақтинча ёпиб қўйилган.

Қозоғистондаги металлургия заводида кучли портлаш юз берди

Дастлабки маълумотларга кўра, фавқулодда ҳолат оқибатида 2 киши ҳалок бўлган, 5 киши жароҳатланган.

Измирда нималарни татиб кўриш мумкин?

Бугунги кунда саёҳатда фақат манзил эмас, балки сафар давомида татиб кўриладиган таъмлар ҳам алоҳида аҳамият касб этмоқда. Сўнгги йилларда гастрономик саёҳат, яъни “foodie exploration” — глобал туризмга сезиларли таъсир кўрсатаётган муҳим йўналишга айланди. Замонавий сайёҳлар кўпинча саёҳатларини машҳур диққатга сазовор жойларни зиёрат қилиш билан бир қаторда, унутилмас гастрономик тажрибалар асосида режалаштирмоқда.

Испанияда 40 тоннагача кокаин мусодара қилинди

Испания полицияси Атлантика океанида рекорд даражадаги — тахминан 40 тонна кокаинни мусодара қилди.

АҚШда United Airlines самолёти қўниш вақтида юк машинасига урилиб кетди

FAA ва NTSB маълумотларига кўра, Boeing 767-400 самолёти Венециядан 200 дан ортиқ йўловчи билан парвоз қилган.