Рус олигархи Иванишвилининг 2,7 миллиард доллари музлатилди

Рус олигархи Иванишвилининг 2,7 миллиард доллари музлатилди

Швейцариянинг Credit Suisse банки феълан грузин дейиладиган рус олигархи Бидзина Иванишвилининг 2,7 миллиард долларлик маблағларини музлатиб қўйган. Банкка кўра, ушбу пулларнинг келиб чиқиши Россиядан бўлиши мумкин.

Швейцария банки ва Иванишвили ўртасидаги низолар биринчиси эмас. Олигархга тегишли траст фондига оид даъво маҳкамаси ҳалигача давом этиб келади.

Грузин мухолифати Иванишвилининг Кремль билан узоқ йиллик ва мустахкам алоқаларга эга эканини таъкидлаб, унга қарши молиявий санкциялар қўллашга чақириб келади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!