Рус ҳарбийлари Ўртоқ Ким ҳузурида бўлди

Рус ҳарбийлари Ўртоқ Ким ҳузурида бўлди

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин мудофаа вазири ўринбосари Алексей Криворучко бошчилигидаги Россия делегацияси билан учрашди, деб хабар бермоқда Шимолий Корея расмий ОАВлари.

Уларнинг маълумотларига кўра, учрашув Шимолий Корея Коммунистик партияси марказий қўмитаси биносида бўлиб ўтган. Россия томони бу ташриф ҳақида ҳозирча ҳеч нарса маълум қилгани йўқ.

«Корея Овози» маҳаллий давлат радиостанциясининг хабар беришича, учрашув Корея Меҳнат партияси марказий қўмитаси штаб-квартирасида бўлиб ўтган. Делегация раҳбари Ким Чен Инни «азиз ўртоқ» деб атаган Россия президенти Владимир Путиннинг «илиқ саломи»ни етказган. У «чуқур миннатдорчилик» билан жавоб берган. Томонлар, шунингдек, «ўзаро хавфсизликни ҳимоя қилиш учун икки давлат ўртасида ҳарбий соҳадаги ҳамкорликнинг аҳамияти ва зарурлигини» тасдиқлаган.

Ким Чен Иннинг айтишича, Россия армияси ва халқи «мамлакат суверен ҳуқуқлари ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш мақсадида адолат учун салиб юришини» олиб бормоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!