Руминия Украина билан чегарада парвозларга қўшимча чекловлар жорий қилди

Руминия ҳукумати Украина билан чегарада мамлакат ҳаво ҳудудида парвозларга янги чекловлар жорий этишга қарор қилди.
Бу ҳақда Руминия мудофаа вазирлиги маълум қилди, баёнот матни “ТАСС” томонидан тақдим этилган.
“Украина билан чегарага туташган ҳаво ҳудудида парвозлар учун қўшимча чекловлар жорий этилди”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, тақиқ ҳукумат самолётлари бундан мустасно, бошқариладиган ва учувчисиз ҳаво кемаларининг парвозларига тааллуқлидир.
Шунингдек, чекловлар ўтган йилнинг май ойида киритилгани, энди эса улар тўлдирилиши кўрсатилган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).