Йонуц Моштяну атрофидаги можаро Libertatea нашри шу ҳақда хабар берганидан кейин юзага келди. Нашр маълумотларига кўра, у расмий резюмесида 1990-йиллар охирида Бухарестдаги Athenaeum университетида “менежмент” ихтисослиги бўйича ўқиганини даъво қилган. Аммо университет журналистларга бундай талаба умуман бўлмагани, ушбу ихтисослик эса ўқув дастурида фақат 2020 йилдан бошлаб пайдо бўлганини билдирди.
Моштяну Libertatea нашридаги маълумотлар тўғрилигини тан олди ва 27 ноябр куни бўлиб ўтган воқеа учун узр сўраб, ўшанда бу тафсилотларга катта эътибор қаратмаганини айтди. У яширадиган ҳеч нарсаси йўқлигини таъкидлаб, ижтимоий тармоқларда Bioterra университети бакалавр дипломини эълон қилди. Кейинги куни эса у истеъфога чиққанини маълум қилди.
Руминия бош вазири Илие Боложан Йонуц Моштянунинг бош вазир ўринбосари ва мудофаа вазири лавозимларидан истеъфосини қабул қилганини, мудофаа вазирлигини эса вақтинча амалдаги иқтисодиёт ва туризм вазири Раду Мируцэ бошқариб туришини маълум қилди.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.
Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қизларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сир эмаски, жамият тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолоти, аввало, аёлга бўлган эътибор, қизлар тарбиясига берилаётган юксак аҳамият билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, бугун мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оила масалаларига тизимли ёндашиш ва қизларнинг саломатлиги ҳамда маънавий-интеллектуал ривожига қаратилаётган эътибор ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.