Рубль курси билан боғлиқ вазият «умуман» назорат остида, деди Владимир Путин Қозоғистонга ташрифи якунлари бўйича Остонадаги матбуот анжуманида.
«Ва, албатта, ваҳима қилиш учун ҳеч қандай сабаб йўқ. Ҳа, мамлакатимиз ва қўшни давлатлардаги жараёнлар осон кечмаяпти, лекин улар назорат остида, ҳаммаси режа бўйича кетмоқда», — деди Путин.
Путиннинг сўзларига кўра, рубль курсининг ўзгариши кўплаб омиллар, жумладан, буджетга тўловлар ва нефть нархи билан боғлиқ. Унинг қўшимча қилишича, асосий ставкани оширмасдан инфляцияга қарши курашиш воситалари мавжуд, аммо якуний қарорлар Марказий банкда қолади.
25 ноябрда рубль тез туша бошлади: 27 ноябрь, чоршанба куни биржадан ташқари Форех валюта бозорида унинг долларга нисбатан курси 115 рублга яқинлашди, евро 120 рубль даражасидан ошиб кетди. 28 ноябрь куни Марказий банк валюта курсини 108 рубль қилиб белгилади. Рубль курси охирги марта 2022 йилнинг март ойида бундай даражада бўлган эди.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Эроннинг яхши қўшничилик сиёсати ва барча соҳаларда алоқаларни кенгайтириш истагини таъкидлади.
Сўровномада иштирок этган республикачиларнинг 42 фоизи агар Яқин Шарқда америкалик ҳарбийлар ҳалок бўлса ёки яраланса, бу кампанияни қўллаб-қувватламаслигини билдирган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Форс кўрфазидаги араб давлатларининг ўз ҳудудларига Америка базаларини жойлаштирганини ва соддаларча улардан ҳимоя кутганини истеҳзо билан гапирди.
Италия мудофаа вазири Гуидо Крозеттонинг айтишича, Исроил ва АҚШнинг Эронга қарши амалга оширган ҳужумлари халқаро ҳуқуқ меъёрларидан ташқарига чиққан.
Эрон Бош штабига кўра, ушбу ҳаракат аслида Исроил режими томонидан Эронни айблаш ҳамда мусулмон давлатлар ўртасидаги муносабатларни бузиш мақсадида амалга оширилган.
БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Фолькер Тюрк Эроннинг Миноб туманидаги мактаб бомбаланиши оқибатида 160 дан зиёд ўқувчи ҳалок бўлиши ҳолатини тезкорлик билан, холис ва ҳаққоний тарзда тафтиш этишни талаб қилди.