Россиянинг Нью-Деҳлидаги элчихонаси ҳиндистонликларни Россия армиясига ёллаш кампанияларини рад этди

Россиянинг Нью-Деҳлидаги элчихонаси ҳиндистонликларни Россия армиясига ёллаш кампанияларини рад этди

Россия ҳукумати ҳеч қачон Ҳиндистон фуқароларини Россия Федерациясида ҳарбий хизматга жалб қилиш бўйича оммавий ёки яширин кампанияларда қатнашмаган. Бу ҳақда Россиянинг Нью-Деҳлидаги элчихонаси маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».

«Россиянинг Нью-Деҳлидаги элчихонасига оммавий ахборот воситаларидан Россия Федерацияси Қуролли Кучларида хизмат қилаётган Ҳиндистон фуқаролари масаласига изоҳ беришни сўраб кўплаб сўровлар келиб тушди, чунки уларнинг Украинадаги махсус ҳарбий операцияси чоғида ҳалок бўлиш ҳолатлари бўлган». Бу ҳақда Россия дипломатик миссияси хабар берди. Шунингдек, улар Ҳиндистон расмийлари ва қурбонларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.

Икки давлат идоралари Россияда ихтиёрий равишда ҳарбий хизматга кирган Ҳиндистон фуқароларини тезда аниқлаш ва ишдан бўшатиш бўйича саъй-ҳаракатларни яқиндан мувофиқлаштирмоқда, дейилади агентлик нашрида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!