Германия расмийларининг маълум қилишича, сўнгги бир неча соат ичида россиялик хакерлар Германиянинг бир қанча давлат идоралари веб-сайтларига ҳужум қилиб, уларни қисман ўчириб қўйган. Яқиндагина немис ҳукумати арафасида Leopard — 2 танкларини Украинага жўнатишга рухсат берган эди.
Россиянинг Killnet гуруҳи хакерлари, қоида тариқасида, Россия учун ноқулай сиёсий қарорлар қабул қиладиган мамлакатлар веб-сайтларига ҳужум қилишади.
Killnet Телеграм канали айни дамда "Германиянинг асосий веб-ресурсига қилинган ҳужумлар" хроникаси ҳақида ёзмоқда. Ички ишлар вазирлиги веб-сайтидан скрин-шотлар жойлаштирилган ва станциялардан бирининг таблосида тартибсизликлар мавжуд.
Хакерлар Берлин касалхонасининг ички тармоғига ҳужум қилганини тан олди. "Берлиннинг асосий кўп функцияли шифохонаси тармоқдан узилган. Нима учун ва қандай қилиб? Ҳа, ҳаммаси оддий — шифокорлар ўзининг онлайн офисига кириш имкониятига эга эмас", — деб ёзади улар.
Хакерлар, шунингдек, Бундестаг веб-сайтини ўчириб ташлашганини даъво қилган, аммо шу ҳақда пост ёзилган пайтда веб-сайт очиқ бўлган. Немис кибержиноятчилик агентлигининг таъкидлашича, бузғунчилик муассасалар фаолиятида жиддий узилишларга олиб келмаган.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
22 май куни эълон қилинган баёнотда айтилишича, агар Россия ўт очишни тўхтатмаса, G7 давлатлари барча мумкин бўлган вариантларни, жумладан, санкцияларни янада кучайтиришни кўриб чиқишда давом этади", дея хабар бермоқда газета.
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.
Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.